Жаҳон

Ироқнинг нефтдан олган даромади сўнгги 50 йилдаги рекордни янгилади

Россия–Украина можароси жаҳон нефт бозорини “титратишда” давом этмоқда.

Ироқнинг нефтдан олган даромади сўнгги 50 йилдаги рекордни янгилади

 

Ироқ март ойида 11.07 миллиард долларлик нефть экспорт қилган. Бу ҳақда Ироқ нефть вазирлиги маълум қилди.

 

Вазирликнинг қайд этишича, бу сўнгги 50 йилдаги рекорд ҳолат. Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти ортидан “қора олтин”нинг жаҳон озоридаги нархи кескин кўтарилиб кетди.

 

Бағдод даромадларининг 90 фоиздан ортиғи нефть даромадларига боғлиқ ва бу давлат ғазнасига катта фойда олиб келади.

 

Нефть экспортёр давлатлари ташкилотида (OPEC) нефть қазиб чиқариш бўйича иккинчи ўринда турадиган Ироқ ўтган ойда 100 миллион баррелдан ортиқ “қора олтин” сотди. Февралда мамлакат жами 8.6 миллиард долларлик нефть экспорт қилганди.

 

Углеводородлардан келадиган даромад ҳукумат учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга, сабаби Ироқ молиявий инқирозга учраган ҳамда ўн йиллик урушда вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш учун пулга муҳтож.

 

Шу билан бирга мамлакатнинг 41 миллион аҳолиси электр энергияси етишмовчилигидан азият чекади. Катта нефть ва газ заҳираларига эгалигига қарамай, Бағдод ҳамон энергетик танқисликка қарши курашда импортга қарамликни сақлаб қолган. Хусусан, Эрон ироқликларнинг газ ва электрга бўлган 1/3 талабини таъминлайди, аммо етказиб бериш ҳажми тобора камайиб бормоқда.

 

Москванинг 24 март куни Украинада ҳарбий амалиётни бошлагандан сўнг, етказиб бериш ҳажмининг камайиб кетиши хавфи ортидан нефть нархи кескин кўтарилиб кетди. Россия “қора олтин” экспортида дунёда Саудия Арабистонидан сўнг иккинчи ўринда туради.

 

31 март куни OPEC ва унинг Россия бошчилигидаги иттифоқчилари Ғарбнинг нефть қазиб олишни кўпайтириш тўғрисидаги сўровларини инкор қилиб, ишлаб чиқаришни арзимас кўрсаткичларда оширишга келишиб олди.  Хусусан, Саудия Арабистони бошчилигидаги 13 давлат ва Россия етакчилигидаги 10 давлат май ойидан бошлаб кунига 432 минг баррель нефть қазиб олишга келишиб олди – бу аввалги кўрсаткичлардан бироз юқори.

 

АҚШ бу давлатлардан ишлаб чиқаришни кўпайтиришни сўраган. Энергоресурсларнинг нархи кўтарилиши бутун дунёда инфляция миқдорининг кўтарилишига, бу ўз навбатида пандемиядан сўнг қайта тикланаётган иқтисодиётга салбий таъсир ўтказишига сабаб бўлади.

 

OPEC Ғарб талабларини бажаришдан бош тортгач, Вашингтон ўз стратегик заҳираларидаги нефтни чиқаришга қарор қилди.

 

Сўнгги икки ойда Brent маркали нефтнинг бир баррели 140 долларга етди, аммо кейинчалик унинг баҳосининг пасайиши кузатилди.

 

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Россияни нефть ва газдан сиёсий қурол сифатида фойдаланишда айблаганди.

 

custom img

АҚШ 40 дан ортиқ давлатни Хитой товарларига божларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблади — рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

АҚШ маъмурияти бундай амалиётда фойдаланилаётган давлатларни учта тоифага ажратган.

custom img

Қозоғистонда 6254 та мактаб террористик таҳдидларга мойил деб топилди

Улар видеокузатув, ваҳима тугмалари, киришни назорат қилиш тизимлари ва лицензияланган қўриқлаш хизмати билан таъминланган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 12,5 мингга яқин киши вафот этди

Энг кўп ўлим 85 ёш ва ундан катталар орасида қайд этилган.

custom img

Тожикистон-Афғонистон чегарасида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

Душанбе ҳодиса юзасидан Афғонистонга норозилик нотаси юборди.

custom img

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 70 киши сўроқ қилинади

Апелляция суд мажлиси 17 август куни бўлиб ўтади.

custom img

“Қамчини президент қилмоқчи эдим” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти дўсти Қамчибек Ташиев ҳақида гапириб берди.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"