Россия билан муносабатлар масаласида НАТО давлатлари иккига ажралди
Уларнинг бир қисми Москва билан муносабатларни бутунлай узишни истамоқда.

НАТО давлатлари Россия масаласида кейинги қадамлар бўйича ўзаро келиша олмаяпти. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар берди.
Хусусан, Болтиқбўйи давлатлари ва Польша Москва билан муносабатларни бутунлай узиш тарафдори бўлиб турибди. Аксинча, Франция, Германия ва Туркия айни вазиятдан қатъий назар РФ ҳукумати билан алоқаларни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидламоқда.
6-7 апрель кунлари Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда Украина масаласи муҳокамалар марказида бўлиб турибди.
Аввалроқ Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Россияга қарши санкциялар натижа бермаётганини айтганди.







