Жаҳон

Ван И Украина инқирозининг асосий сабабини маълум қилди

Шунингдек, у Киевга тўхтовсиз қурол етказиб бериш салбий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирган.

Ван И Украина инқирозининг асосий сабабини маълум қилди

 

Европа хавфсизлиги мувозанати йўқотилиши Украина инқирозининг асосий сабабидир. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.

 

"Украина масаласининг дастлабки сабаби Европа хавфсизлигининг баланси йўқолганига бориб тақалади. Қайтадан тенг мувозанатли, самарали ва барқарор хавфсизлик тизимини қуриш керак. У бўлинмас хавфсизлик тамойилига асосланиши лозим, шундагина Европада узоқ муддатли барқарорлик ва тартибга эришиш мумкин", — деган у Франция президентининг дипломатик маслаҳатчиси Эммануэль Бонн билан суҳбатда.

 

Ван И барча томонлар музокаралар учун ҳаракат қилиши зарурлигини таъкидлаган.

 

"Бир томондан ўт очиш режимини тўхтатиш ҳақида баралла гапириш, иккинчи томондан тўхтовсиз равишда замонавий қуролларни етказиб бериб, ҳарбий эскалацияни кучайтириш мумкин эмас", — деб қўшимча қилган дипломат.

 

Шунингдек, у тинчлик музокараларига чақириш билан бирга бир томонлама санкциялар жорий этиш мақбул сиёсат эмаслигига эътибор қаратган.

 

Аввалроқ  Ван И Сергей Лавров билан музокаралар ўтказгани тўғрисида хабар берилганди. 

custom img

Франция Ғазо бўйича халқаро ҳамжамиятни танқид қилди: Канада ва Буюк Британия Фаластинни қўллаб-қувватлади

Канада бош вазири фаластинликларга тахминан 71 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам ажратилишини эълон қилди.

custom img

“Нега Нью-Жерсини бермайсиз?”: Сурия президенти Трампга Нью-Жерсини Исроилга беришни таклиф қилди

Аш-Шараа Голан тепаликлари масаласида Трамп билан қилган ҳазилини Нью-Йоркдаги Атлантика Кенгаши тадбирида сўзлаб берди.

custom img

“БМТ кучли бўлиши керак”: Садир Жапаров БМТ ислоҳотини таклиф қилди

Қирғизистон президенти БМТ доирасида санкцияларни дастлабки кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ва мунтазам қайта кўриб чиқишнинг ягона халқаро механизмини яратишни таклифларини илгари сурди.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"