Хоразмда “Қишлоққурилишбанк” ходими пора билан ушланди
У фуқароларга субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Қишлоққурилишбанк” Хонқа филиалининг катта кассир-назоратчиси пора билан ушланди.
Маълум қилинишича, банк ходими фуқароларга Урганч шаҳарда янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 2 тасини танишлари ёрдамида субсидия асосида 20 йиллик ипотека кредити орқали олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан келишилган 30 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозиржа мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







