0

Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари қисқармоқда

“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари қисқармоқда

 

Қарор билан Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

 Унга кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

 

Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

 

Кадастр паспортини тайёрлаш:

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔸кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;

🔸якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;

      (илгари бу муддат тегишлича 7, 10 кун эди)

 

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

🔸умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;

🔸умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;

🔸умумий майдони 1000 кв.м. дан 5000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;

🔸умумий майдони 5000 кв.м. дан 15000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;

🔸умумий майдони 15000 кв.м. дан 50000 кв.м. гача - 20 иш кунигача;

🔸умумий майдони 50000 кв.м. дан ортиқ - 25 иш кунигача.

(илгари бу муддат тегишлича 10 кундан 45 кунгача бўлган)

 

Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг кадастр паспортини бериш учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига электрон шаклда юборилади.

 

Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг 1 ой мобайнида тўлов қийматини тўлайди.

 

Кадастр паспортини бериш учун тўлов қийматлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади.

 

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

— кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

— кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

— кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

 

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"