Жамият

Виждон тиғи

Ўйлаб қадам босайлик, токи бизнинг шошма-шошарлигимиз, эҳтиётсизлигимиз кимнингдир оёқларига болта урмасин...

Виждон тиғи

 

“Болалигимда уйдан қочиб чўмилишга борганимда, оёғимга шиша синиғи кириб кетганди. Жонимга оғриқ азоб берсада, тишимни-тишимга қўйиб чидагандим. Аммо ярим тунда жон аччиғида йиғлай бошлаганимда, ота-онам “Тез ёрдам” чақиришган. Кичик жарроҳлик иши ўтказилган. Ҳозир ўша жароҳатдан билинар-билинмас из қолган, холос. Бироқ юракка санчилган виждон тиғининг азобига дош бермоқ... Йўқ, иложи йўқ! Ҳар кеч шу дард билан ухлаб, ҳеч қандай “Тез ёрдам”ни чақира олмай, яна тонгни оттириш, бу — даҳшат! 

 

Ўшанда Зебонинг илк бор машинамга чиқиши эди. Орқа ўриндиқда суйган қизимнинг ўтирганидан ҳаволаниб тойчоғимни учириб кетаётгандим. Бир томонда муҳаббат ҳақидаги қўшиқ янграб ётибди. Икки кўзим Зебонинг гўзал қиёфаси акс этган кўзгуда. Бирдан машинамга нимадир урилди... ва... Кейин англадим мен ёшгина келинчакни уриб юборганимни...

 

Қонун олдида жавоб бердим, Зебо мени тарк этди... Энг ачинарлиси, келинчак оёққа туриши учун бутун қариндош-уруғим тўрт томонга чопди, лекин унинг оёқлари жонсиз бўлиб қолди... Шу-шу машина рулига қўл узатмайман... Ва ўзимни кечира олмайман...

 

Ўйлаб қадам босайлик, токи бизнинг шошма-шошарлигимиз, эҳтиётсизлигимиз кимнингдир оёқларига болта урмасин...”

 

Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Виждон тиғи | Zamon.uz