"Uzbekistan Airways” Рамазон ҳайитига чегирма эълон қилди
Чегирмалар барча ички рейслар учун амал қилади.

"Uzbekistan Airways” Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 2022 йил 2 майдан 4 майгача чегирмалар эълон қилди. Амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифлари авиачипталарига 50% чегирма берилади.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, "Uzbekistan Airways” Салес филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.







