Жамият

Холис бўлайлик — мебелларнинг бирортаси вилоят ҳокими учун харид қилинмаган

Тошкент вилояти ҳокимлиги салкам ярим миллиардлик мебеллар сотиб олтингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Холис бўлайлик — мебелларнинг бирортаси вилоят ҳокими учун харид қилинмаган

 

Ижтимоий тармоқларда "Тошкент вилояти ҳокимлиги қарийб ярим миллиард сўмлик мебеллар тўплами харид қилгани"га оид хабар тарқалди.

 

Мазкур хабарни тайёрлаш ва тарқатишдан аввал вилоят ҳокимлигининг шу масалага дахлдор бўлган бирор масъул ходимидан изоҳ ёки қўшимча тушунтириш олинмагани унда бирёқламалик ва юзаки ёндашувни келтириб чиқаргани турган гап. Буни мазкур пост тагида қолдирилаётган холис-нохолис изоҳлардан ҳам кўриш мумкин.

 

Тармоқ фойдаланувчиларининг фикр ва муносабат билдириш ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда ижтимоий тармоқдаги мазкур чиқиш юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

 

Ҳақиқатан ҳам, вилоят ҳокимининг 2022 йил 11 мартдаги 65-10-0-Ф/22-сон фармойиши қабул қилинган бўлиб, унга асосан вилоят ҳокимлиги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилган.

Фармойишга Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддалари, шунингдек, вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси бошқарувчиси томонидан тақдим этилган билдирги асос бўлган.

Гап шундаки, вилоят ҳокимлигида хизмат йиғилишлари, видеоконференция ва музокаралар ўтказишга мосланган мобил форматдаги махсус жиҳозланган анжуманлар залига эҳтиёж борлиги туфайли мазкур бино қисқа муддатда, ҳокимлик ҳудудида янгидан барпо этилди. Табиийки, янги анжуманлар залини замонавий, ҳар тарафлама мақбул ва узоқ вақт хизмат кўрсатадиган сифатли мебель анжомлари билан жиҳозлаш зарурати бор. Шу мақсадда юқоридаги фармойишга асосан вилоят ҳокимлиги захира жамғармасидан 453 млн. 667 минг сўм йўналтирилган.

Фармойишда алоҳида таъкидланганидек, мазкур маблағ вилоят миқёсида ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрами сайилларида декорация, саҳна ва бошқа жиҳозларни тайёрлаш ва ўрнатиш учун кўзда тутилган сарф-харажатлардан иқтисод қилинган ҳолда ажратилган.

Шартномада маҳсулотни етказиб бериш муддати 10 кун этиб белгиланган ва харид мақсади кўрсатилмаган, деб ёзади блогер. Харид мақсадининг кўрсатилмагани мебелларнинг вилоят ҳокими учун харид қилинганини англатмайди, албатта. Бинобарин, мебелларнинг бирортаси вилоят ҳокимининг иш кабинети учун мўлжалланмаган.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, барча учун очиқ манбага жойлаштирилган ҳужжатларда аниқ-тиниқ ошкор қилинган сарф-харажатларга оид маълумотларга алоҳида тус бериш, уларни тахмин ва тусмол билан шарҳлашга уриниш кимга, нима учун кераклиги бизга қоронғу. Иш ва офис анжомларига "шоҳона мебеллар" деб нисбат берилиши қайси мезонга асослангани ҳам бизга номаълум.

Қолаверса, мазкур мебель тўпламларини харид қилиш учун ягона етказиб берувчилар реестрига киритилмаган тадбиркорлик тузилмаси билан тўғридан-тўғри шартнома тузилгани ҳақидаги таъкид ҳам ўринсиз бўлиб, ҳокимликлар захира жамғармасидан маблағ сарфлаганда пост эгаси иддао қилаётган тартиб назарда тутилмаган.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини яна бир марта холис бўлишга, ҳар қандай масалани оммага тақдим этиш ёки улашишдан аввал уни атрофлича ўрганишга чорлаб қоламиз, — дейилади ҳокимлик хабарида.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"