Жаҳон

Европа Нигериядан газ сотиб олишни кўпайтирмоқчи

Шу муносабат билан музокаралар ўтказилган.

Европа Нигериядан газ сотиб олишни кўпайтирмоқчи

 

Европа Россия газига муқобил қидириш жараёнида Африкани “эслаб қолди”. Anadolu агентлигининг хабарига кўра, Евроиттифоқ Нигериядан газ импортини кўпайтирмоқчи.

 

Шу муносабат билан мамлакат пойтахти Абуджа шаҳрида Нигерия миллий нефть корпорацияси раҳбари Малам Меле Кьяри ЕИ вакиллари билан учрашди.

 

“Биз Нигерия учун нафақат йирик мижоз, балки унинг нефть-газ саноатидаги асосий ҳамкоримиз. Чунки бу мамлакатда Европа компаниялари ишлайди. Шунинг учун бизни умумий манфаатлар боғлаб туради”, – деган Европа Иттифоқининг Нигериядаги элчиси Самуэла Исопи.

 

Меле Кьяри ҳам унинг давлати жаҳон бозорига табиий газ импортини кўпайтириш ниятида эканини маълум қилган.

 

Маълумот ўрнида: Нигерия Европага суюлтирилган табиий газ етказиб бериш бўйича тўртинчи ўринда туради. Унинг 40 фоиз гази ЕИга экспорт қилинади.

 

Шунингдек, нефть захиралари бўйича у дунёда саккизинчи ўринни эгаллайди. Аниқланган нефть заҳиралари 37 миллиард баррелдан ортиқ. (дунёнинг 3.1 фоиз нефти). Мамлакат нефть хомашёсини қазиб олишда 15 етакчи давлатлардан бири. Унинг экспорти бўйича олтинчи ўринда туради.

 

Нигериянинг Риверс ва Дельта штатлари кунига 1.5 миллион баррель “қора олтин” қазиб олиниши мумкин.

 

Аввалроқ OPEC Россия нефтининг ўрнини боса олмаслиги ҳақида хабар берилганди

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

custom img

Эрон можарони тугатиш учун воситачилар орқали шартларини тақдим этди

Бир қатор давлатлар воситачилик қилаётган бўлсада, ҳозирча музокараларда ижобий натижа кузатилмаган.

custom img

Эрон АҚШ ва Исроил таслим бўлмагунча урушни давом эттиришини маълум қилди

Теҳрон ҳарбий кампания белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар тўхтатилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"