БМТ Сурияга озиқ-овқат ёрдамини камайтирмоқда
Бу Украинадаги инқироз сабаб глобал миқёсда нархларнинг ошиши билан боғлиқ.

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури май ойидан бошлаб Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидаги ҳудудга ҳаётни сақлаб қолувчи озиқ-овқат ёрдами юборишни камайтиради.
Бунга Украинадаги уруш ва Суриядаги иқтисодий инқироз туфайли кучайган молиялаштириш чекловлари ва озиқ-овқат нархининг кескин кўтарилиши сабаб бўлган.
Энди муҳтож оилалар БМТ агентлигидан бир хил миқдорда ўсимлик ёғи, буғдой уни, туз ва шакар олади. Ясмиқ, нўхат, гуруч ва булғор каби маҳсулотлар миқдори қисқартирилади.
Маълумот учун: Украинада уруш бошланганидан бери Сурияда ўсимлик ёғи нархи 39 фоизга, буғдой уни эса 10 фоизга ошган.







