Ўзбекистон

Меҳрли қалблар уйи

Тақдир тақозоси ёки бошқа сабаб билан ота-онаcидан айро яшаётган болалар ҳаёти ҳақида.

Меҳрли қалблар уйи


Тошкент шаҳридаги 1-сонли Мурувват интернат уйи. Бу ерда турфа тақдир ва қисматлар бор. Мурувват уйида 18 ёшгача бўлган ақли заиф болалар тарбияланади. Бу ердаги болаларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор, меҳр, парвариш керак. Айниқса, уларни ижтимоий ҳаётга мослашишида тарбиячидан куч, меҳнат, вақт, сабр талаб этилади. 

 

Дугонам билан анчадан бери Мурувват уйига бориб, у ердаги болалар билан дилдан суҳбатлашишни режалаштиргандик. Куни кеча Тошкент шаҳридаги 1-сонли Мурувват интернат уйига бордик.  Биз меҳр улашиш билан бирга болалардан меҳр олдик. Ҳаётга бўлган қарашларим ўзгарди. Болаларнинг содда кўнгли, самимий кулгиси, ҳаётга бўлган ишончи ва интилиши кишининг ҳайратини оширади. 

 

Бизга муассаса руҳшуноси Малика Раҳимжонова ҳамроҳлик қилди. Унинг айтишича, интернат уйига тўрт даражада ақли заифлар: енгил, ўрта, оғир ва чуқур даражадагилар ётқизилади. Улар гуруҳларга ажратилади: ётоқ, эмаклов ва юрадиган. 

 

“Болалар 18 ёшгача бизда тарбияланиб, кейин бошқа интернат мактабга юборилади. Тарбиячиларимиз болаларга ҳамма қатори фанлардан дарс беролмайди. Тўгаракларда меҳнат дарслари, ўзларига керакли бўлган юмушларни бажариш ўргатилади. Уларга руҳан ва жисмонан ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Байрамга шеърлар ёдлашади. Афсуски, улар бу шеърни узоқ вақтгача эслаб қолишолмайди”, — дейди Малика Раҳимжонова. 

 

Биласизми, суҳбатдош болалардан орзуларини сўраганимда прокурор, шоир бўламан, деган жавобларни эшитиб, чин юракдан “Илоҳим, ниятингизга етинг!” деб юбордим. 

 

“Шундай болаларимиз борки, улар охирги ярим соатни эслаб қолишади. Ота-оналари келганда, уларни танишмайди. Баъзилари фақат бизни эслаб қололган. Эрталаб ишга келганимизда қучоқ очиб кутиб олишади. Истакларини ҳаракатлар билан тушунтиришади. Шундан кейин қандай қилиб касбимни ёмон кўришим мумкин? Бу ердагиларга катта маош тўланмайди. Лекин болалар бизни ўзларига боғлаб қўйган. Мисол учун, шифокоримиз Зоир Қаюмов яхши ойлик оладиган клиникада ишлар эди. Бу ерга келишни бошлагач, у иши иккинчи даражалига айланган”, — дейди у.

 

Тақдир тақозоси биланми, ёки бошқа сабаб боланинг ота-онаси ёхуд яқинларидан айро яшашининг ўзи осон эмас. Мурувват уйида тарбияланаётганларнинг бошқа болаларга ўхшамайдиган жиҳати барчага маълум — улар нисбатан фикрлашда, ҳаракатларда оқсагани. 

 

Шифокор Зоир Қаюмов ёшларга доим турмуш қураётганда, албатта, кўрикдан ўтиши, қариндошлар ўртасидаги турмушга йўл қўймаслик, онанинг саломатлигини доимо эътибор бериш каби маслаҳатларини аямайди. 

 

Зеро, биргина хато сабаб бегуноҳ боланинг умри жабру-ситамда, афсус-надоматда ўтиши мумкин. 

 

Муаллиф: Равшана Каримова

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.