Жаҳон

“Толибон” билан Покистон муносабатлари таранглашмоқда

Покистон Афғонистоннинг икки вилоятига ҳаводан ҳужум уюштирган.

“Толибон” билан Покистон муносабатлари таранглашмоқда

 

Покистон томонидан Афғонистоннинг Хост ва Кунар вилоятларига қилинган сўнгги ҳаво ҳужумларида камида 47 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Толибон” вакиллари маълум қилди.

 

“Покистон кучларининг ҳаво рейдлари оқибатида Хостда 41 нафар тинч аҳоли, асосан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 22 нафар аҳоли яраланган”, — дея маълумот берган вилоят ҳукумати вакили. 

 

Яна бир афғон расмийси маълум қилишича, рейдлар Кунар вилоятида яна олти кишининг ўлимига сабаб бўлган.

 

Аввалроқ юқорида тилга олинган вилоятларга Исломобод томонидан бир қатор ҳаво зарбалари берилгани хабар қилинганди.

 

“Ал Арабия” телеканали маълумотларига кўра, ҳаво зарбалари Афғонистон билан чегарадаги Шимолий Вазиристонга пистирма уюштирган террорчилар қўлида етти покистонлик аскар ҳалок бўлганига жавоб бўлиши мумкин.

 

Кейинроқ Покистоннинг Кобулдаги элчиси ҳаво ҳужумлари муносабати билан “Толибон” муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Томонлар учрашувида “Толибон” вакиллари Исломобод томонидан содир этилган бундай ҳужумлар фактини қоралаган.

 

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"