Жамият

“Қулупнайчилар” машмашасига изоҳ берилди

Ҳолат юзасидан ИИВ томонидан расмий муносабат ҳам тайёрланмоқда ва тез фурсатда эълон қилинади.

“Қулупнайчилар” машмашасига изоҳ берилди

 

Ижтимоий тармоқларда Юқори Чирчиқ туманида ИИБ ходимлари ва йўл бўйида қулупнай сотиб ўтирган аёллар ўртасидаги келишмовчилик акс этган видеолар тарқалмоқда.

 

Ходимлар уларни бир неча бор огоҳлантирганини айтади, сотувчи аёл эса буни инкор этиб, илк бор кўриб турганини таъкидлайди.

ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов воқеа юзасидан баёнот берди:

“Юқори Чирчиқ тумани йўлнинг қатнов қисмида, ҳаракат хавфсизлигига халақит бериб қулупнай савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жалб этилган ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиб, жанжал уюштирганликлари акс этган видеолари тарқалмоқда.  Албатта, юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилиб, жамоат хавфсизлиги таъминланган. Жамоат тартибини бузган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланиб, улар билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан расмий муносабат тайёрланмоқда ва тез фурсатда эълон қилинади.

Бундай ҳодисаларни бўрттириш ва ички ишлар органлари ходимларини ёмонотлиқ қилиб кўрсатишга шайланган «жамоатчилик вакиллари» фаоллашганлигини инобатга олиб, ҳақиқий жамоатчилик назорати субъектларидан йўл ёқаларидаги тартибсиз савдо-сотиқ билан боғлиқ муаммолар, улар ортидан келиб чиқаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳоказо масалаларга кўпроқ эътибор қаратишларини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз”, — дейилади хабарда.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"