Ўзбекистон

Фирдавс Абдухолиқов янги лавозимга тайинланди

Кинематография агентлиги директори энди Халқаро ижодий уюшмага ҳам раҳбарлик қилади.

Фирдавс Абдухолиқов янги лавозимга тайинланди

 

Жорий йилнинг март ойи охирида Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида МДҲ мамлакатлари ва Грузия киностудиялари раҳбарлари кенгашининг кинематография соҳасидаги ҳамкорлик бўйича IV йиғилиши бўлиб ўтганди.

 

Унда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг, жумладан, биргаликда кино маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасидаги ижобий тажрибанинг шаклланганлиги қайд этилган.


“Тожикфильм” киностудияси бош директори Маҳмадсаид Шоҳиёнинг айтишича, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар ҳали ҳеч қачон бунчалик жадал тус олмаган. 


“Қисқа вақт ичида биз бир қатор ташкилий учрашувлар ва музокаралар ўтказдик. Ҳозирда сценарий муаллифларининг бирлашган жамоаси фильмлар устида ишламоқда”, — деган у.


Йиғилишда, шунингдек, Бош қароргоҳи Тошкентда жойлашган МДҲ давлатлари ва Грузия киностудияларининг Халқаро ижодий уюшмаси ташкил этилган. Ташкилот раиси этиб бир овоздан Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов сайланган.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.