Ўзбекистон

Балхаш шаҳрида ноқонуний ишлаган 10 нафар ўзбекистонлик аниқланди

Улар меҳмонхонада фаолият олиб борган.

Балхаш шаҳрида ноқонуний ишлаган 10 нафар ўзбекистонлик аниқланди

 

17 апрел куни Қозоғистон Республикаси Қарағанди вилоятининг Балхаш шаҳри полиция бўлимига Балхаш кўли қирғоқ зонасида жойлашган меҳмонхона мажмуаларидан бири ҳудудида хорижликлар ноқонуний яшаётгани ҳақида маълумот келиб тушди. 

 

Текширув давомида полиция ходимлари томонидан мазкур меҳмонхона мажмуасида 23 ёшдан 55 ёшгача бўлган 10 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси қурувчи сифатида ишлагани аниқланган. Бироқ уларда бу фаолият учун рухсатномалар бўлмаган. Маълум бўлишича, тўққиз нафар хорижлик аввалроқ миграция қонунчилигини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган, бироқ Қозоғистон ҳудудида қолишда давом этган.

 

Балхаш шаҳар маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича судининг қарорига кўра, улар икки суткага ҳибсга олиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига чиқариб юборилади. Амалга оширилган фаолияти билан визада кўрсатилган ҳолатлар ўртасидаги номувофиқлик учун 1 нафар 41 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси маъмурий жавобгарликка тортилди. Суд қарори билан у икки суткага ҳибсга олинди.

 

Шунингдек, ушбу хорижий фуқароларнинг 40 ёшли иш берувчиси маъмурий жавобгарликка тортилди. У Қозоғистон Республикаси қонунчилигини бузган ҳолда хорижий меҳнат ва меҳнат муҳожирларидан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилди ва 91 890 тенге миқдорида жаримага тортилди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.