Шерзод Кудбиев янги лавозимга тайинланди
Энди у институтга ректорлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлятович Кудбиевга Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш юклатилди.
Маълумот учун: Шерзод Қудбиев 1981 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2003 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
2016–2018 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ҳокимлик қилган. 2018–2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири лавозимида фолият юритган. 2020 йилдан бошлаб Давлат солиқ қўмитасига раислик қилиб келмоқда.







