Ўзбекиcтонда никоҳ қайд этиш муддати қиcқариши мумкин
Бу бўйича янги қонун лойиҳаcи муҳокамага қўйилди.

Амалдаги Оила кодексининг 13-моддасига кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, амалга оширилади.
Муҳокамага қўйилган янги қонун лойиҳасида мазкур 1 ойлик муддатни бекор қилиниб, унинг ўрнига “белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтгач” ФҲДЁда никоҳни қайд этишга рухсат бериш таклиф этилмоқда.
Аввалроқ 60 ёшдан ошган аёллар орасида 152 та никоҳ ҳолати қайд этилгани хабар қилинганди.







