Ўзбекистон

Сел бўлган юрак

Уят, ор, виждон деганларини илк бор туйдим...

Сел бўлган юрак

 

“Пойтахтда ўқийман. Шартнома асосида. Табиатан шошқалоқман, қолаверса, вақтида шартнома пули тўламасак, бутун гуруҳнинг олдида уялтирадиган декан ўринбосарининг феълини билганим учун ҳам отамни қистовга оламан.  

 

— Қачон жўнатасиз?  
— Одам топилмаяпти, бервораман, хавотирланма, — отам шу сўздан нарига ўтмасди.  

 

Бутун бошли қишлоқда наҳот битта пойтахтга келадиган одам бўлмаса — баттар жиғибийрон бўламан. Кейин бирдан акамнинг машина олмоқчи бўлиб юргани хаёлимга келди. Энди акамга қўнғироқ қилдим.  


— Ўзингиз ишлайсиз-ку, топган пулингиз етганида оларсиз машинани. Отамдан олишга уялинг, — дедим.  

 

Акам “Хўп, кейин гаплашамиз” деб гапни қисқа қилди. Хуллас, нақ ўн кун кечикиб шартнома пулини тўладим. Икки марта ўша декан ўринбосари — эстетика-этика фанлари номзоди дарснинг ўртасида кириб, мендек отаси вақтида пул жўнатмаганларни бирма-бир огоҳлантирди. Мулзам бўлганим учун отам билан акамдан хафа бўлиб кетдим.  

 

Бир фурсат ўтиб, таътилга чиқдик. Вилоятга кетдим. Боришим ҳамона қолган ярим йилликнинг шартнома пулини олиб қўяман деб, мақсад қилганман. Аммо қишлоққа қадам қўйишим билан таний олмадим. Уйимиз ўрнида эса кичкина бир уйча тикланибди. Боғимиздаги чинордан бошқа ҳамма нарсани сел ювиб кетибди... Мен бехабар. 

 

— Ота, нега айтмадингиз?  
— Уйга кир, чарчаб келгансан, — отам янги уйча томон йўл бошлади.  
— Кўнглинг чўкиб, ўқишдан чалғийсан, деб айтишимизга рухсат бермадилар, — акам елкамга қоқди... 


Уят, ор, виждон деганларини илк бор туйдим... Отамнинг тоғдек бардоши қаршисида...”

 

Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.