Жаҳон

АҚШ Афғонистонда қанча ҳарбий техника қолдириб кетган?

Унинг умумий қиймати очиқланди.

АҚШ Афғонистонда қанча ҳарбий техника қолдириб кетган?

 

АҚШ Афғонистонда 7 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий техника қолдириб кетган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

 

Телеканал Пентагоннинг Конгрессга тақдим этган ҳисоботига асосланиб юқоридаги хабарни тарқатган. Унга кўра, Қўшма Штатлар 2005-2021 йилларда афғон ҳукуматига жами 18.6 миллиард долларлик ҳарбий анжомлар тақдим этган. 2021 йилда Америка қўшинлари Афғонистонни тарк этгач, бу ерда 7.12 миллиардлик ускуна қолиб кетган. Ҳозирда у "Толибон" қўлига ўтган.

 

CNN маълумотларига асосан, Афғонистонда Америка самолётлари, ҳарбий автомобиллар, алоқа воситалари ва бошқа ускуналар қолган. Пентагон ортга қайтиб уларни қайтариб олиб келишни ёки ўша жойнинг ўзида йўқ қилишни режалаштирмаяпти. Шу билан бирга техниканинг катта қисми ишлаб туриши учун доимий равишда хизмат кўрсатилишга муҳтож.

 

Аввалроқ Афғонистон мудофаа вазири Покистон авиазарбаларига кескин норозилик билдирганди

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"