Жаҳон

БМТ Сурияга гуманитар ёрдам етказди

Мамлакатда 2011 йилдан буён уруш тўхтагани йўқ.

БМТ Сурияга гуманитар ёрдам етказди

 

БМТ Сурияга 73 та юк автомобилида гуманитар ёрдам жўнатди. Бу ҳақда "Anadolu" агентлиги хабар берди. Ушбу ёрдам карвони Туркия орқали олиб ўтилган. Унинг Идлиб аҳолиси учун мўлжаллангани айтилмоқда.

 

Идлиб Сурия ҳукумат кучлари ва қуролли мухолифат ҳамда турли радикал гуруҳлар ўртасида жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган сўнгги йирик шаҳар бўлиб қолмоқда. Расмий Дамашқни Россия кучлари, Идлибдаги айрим гуруҳларни Туркия қўллаб-қувватлайди. Идлибда ўта оғир гуманитар вазият шаклланган.

 

Сурияда 2011 йилдан буён фуқаролар уруши тинмаяпти. БМТ маълумотларига кўра, қуролли низо оқибатида 400 минг киши ҳалок бўлган. 10 миллиондан ортиқ суриялик ўз уйларини ташлаб кетди. Уларнинг 4.8 миллиони хорижий давлатлардан бошпана топди.

 

Аввалроқ Ироқ Сурия билан чегарада девор қуриши тўғрисида хабар берилганди

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

custom img

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Чили, АҚШ ва бошқа давлатлар қутқарувчилари вайроналар остида қолган эркакни қутқаришга уринмоқда.

custom img

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамидан воз кечишини эълон қилди.

custom img

АҚШда 16 нафар болани битта хонада даҳшатли шароитда сақлаган тўрт киши ҳибсга олинди

18 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг етти нафари шифохонага ётқизилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"