Жамият

Яккабоғда хотинини ваҳшийларча ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

У собиқ турмуш ўртоғининг кўзини ўйиб, юрагига пичоқ санчиб ўлдирган.

Яккабоғда хотинини ваҳшийларча ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

 

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги «Уйғур» маҳалласида ўтган йилнинг 21 октябрида фуқаро У.Э. маст ҳолда турмуш ўртоғи Г.Ҳ. билан жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, ўлдириб қўйган эркакка суд ҳукми ўқилди. 

 

Хабар берилишича, судланувчи У.Э.га Жиноят кодекси 97-моддаси 1-қисми билан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

«Ҳаммадан кечирим сўрайман, Президентимдан кечирим сўрайман биринчи ўринда. Мен бу уришимда ўлиб қолади, деб ўйламаганман. Бундай ниятим ҳам бўлмаган», — деган эркак.

 

Лекин Марҳуманинг отаси К.Ҳ.нинг сўзларига кўра, куёви «қизини ваҳшиёна тарзда уриб ўлдирган — бошига қаттиқ жисм билан уриб, бош суяклари ва бурнини синдирган, кўзини ўйиб олган, юрак қисмига пичоқ санчиб, қийнаб, қизининг ҳаётига нуқта қўйган. Бунга асоси ҳам борлигини айтиб ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) аломатлари билан иш очилган, гумонланувчи У.Э. қамоққа олинган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси орадан бир ой ўтиб, 22 ноябрь куни — «Дарё» сўровидан сўнг ахборот берган.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.