Ўзбекистон

Тиббиёт олийгоҳи талабалари учун вазир стипендияси таъсис этилди

Унинг миқдори Ибн Сино номидаги давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган.

Тиббиёт олийгоҳи талабалари учун вазир стипендияси таъсис этилди

 

Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун “Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси” таъсис этилди. Бу хақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, бу ҳақда вазирнинг тегишли буйруғи қабул қилинган. Унга кўра, мазкур стипендия бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган ёшларга берилади.

 

Стипендия ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасининг 5 нафаргача номзодига бир йил мобайнида ажратилади. Номзодларни саралаш ҳақидаги эълон танлов ўтказилишидан камида 1 ой олдин матбуотда эълон қилинади.

 

Номзодлар томонидан аризалар мавжуд 11 та тиббиёт олий ўқув юртининг “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими”га тақдим этилади. Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи асосида берилади.

 

custom img

Олийгоҳларда дарс берадиган таниқли ижодкорларга 50 фоизгача устама тўланади

Талабалар стартаплари учун 10 та олийгоҳга 50 миллиард сўм ажратилади.

custom img

Янги ўқув йилидан 326 та санъат мактаблари педагоглари умумтаълим мактаблари билан тенг маош олади

Ўқувчилар ютуқларига қараб педагогларга 20 фоизгача устама тўланади.

custom img

1 cентябрдан фильмлар рекламаси учун бюджетнинг 30 фоизигача маблағ берилади

Давлат буюртмаси асосидаги фильмлар даромадининг 50 фоизи продюсер ва ижодий жамоаларга рағбат сифатида берилади.

custom img

Ашула ва рақс ансамбллари ходимларининг иш ҳақи 2 баравар оширилади

Рақс усталари учун пенсия стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилади.

custom img

Ҳар йили 1 минг нафар ижодкорга ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

Тошкентда фаолият юритаётган ижодкорларга ойига 2,5 млн сўмгача, вилоятларда эса 1,6 млн сўмгача ижара компенсацияси тўланади.

custom img

Халқаро танловлар ғолибларига 300 миллион сўмгача мукофот берилади

Ҳар йили 100 нафар иқтидорли ёш хорижда давлат ҳисобидан ўқитилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳасида 21 та ижодий бирлашма ташкил этилади

Ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилиб, ғолибларга бир йил давомида ҳар ой 5 миллион сўм қалам ҳақи тўланади.

custom img

Фарғонада Nехiа-2 ва Оniх тўқнашувида бир киши вафот этди

Фожиага Nехiа-2 ҳайдовчисининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"