Шаҳрам Ғиёсов эртага рингга кўтарилади
Бугун боксчимиз янги вазндаги жанги олдидан тарозига чиқди.

8 май тонгида Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтадиган профессионал бокс оқшомида яна бир ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Кристиан Гомесга қарши жанг олиб боради. Боксчилар ушбу баҳс олдидан вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Унга кўра, Ғиёсов 66,5 кг, Гомес 66,2 кг тош босди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тўқнашувда Шаҳрам Ғиёсов бир вазн юқорига ўтган ҳолда жанг олиб боради.
Аввалроқ, WBС юналиши бўйича жаҳон чемпиони ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







