Ўзбекистон

Режиссёр Элёр Эшмуҳамедовнинг 80 йиллиги юбилейи нишонланди

Юбилей давомида Кинематография агетлиги томонидан «Беларусфильм» киностудияси билан ҳамкорликда амалга оширалаётган ишлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Режиссёр Элёр Эшмуҳамедовнинг 80 йиллиги юбилейи нишонланди

 

Киночилар уйида Ўзбекистон киноижодкорлари томонидан «Беларусфилм» киностудияси билан ҳамкорликда ко-продукция форматида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ҳамда кинорежиссёр Элёр Эшмуҳамедов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, «Беларусфильм» киностудияси директори Владимир Карачевский, киноижодкорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Икки мамлакат киноижодкорларининг сўнгги уч йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди. Ушбу даврда «Беларусфильм» киностудияси кўмагида Хилол Насимовнинг «Мерос», Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ», Иброҳим Расуловнинг “Мухаббат бахори” фильмлари суратга олинган.

 

Учрашувда томонлар жорий лойиҳаларни ҳам тақдим этишди.

 

Ўтган йили Минскда бўлиб ўтган «Листапад» фестивалида Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбарияти ва «Беларусфилм» киностудияси ўртасида янги лойиҳа – “Осиё арслони” фильмини ишга тушириш бўйича меморандум имзоланган эди. Фильм Фарғона вилоятида туғилган, урушда разведкачи-партизан сифатида иштирок этган Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мамадали Топволдиев (партизанлар уни «Казбек» деб аташган) ҳақида ҳикоя қилади. Фильм “Мен террорчи эмасман” фильми билан танилган ёш режиссёр Муҳаммадали Искандаров томонидан суратга олинади.

 

Тақдимот  давомида Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан «Беларусфилм» кўмагида ишлаб чиқарилаётган «Узбечка» фильмини суратга олиш жараёни муҳокама қилинди. Фильм ўзбек мерган қизи, афсонавий Зебо Ғаниеванинг образи асосида яратилмоқда. Қаҳрамон тимсолида Иккинчи жаҳон уруши фронтларида қатнашган Ўзбекистон аёлларининг жасорати ва матонати мужассамланган.

 

Учрашув якунида муҳокама қилинган лойиҳалар бўйича меморандумлар имзоланди.

 

– Буюк ижодкорларимиз Элёр Эшмуҳамедов ва Одельша Агишевга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида ВГИК филиалини очиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Қувонарлиси, сизлар ҳозирги вақтда Тошкентда ёшларимизга ўз билимингизни бериб келмоқдасиз. Ишончимиз комилки, шогирдларингиз «Ошиқлар» каби кино санъати дурдоналарини яратишга муваффақ бўлишади, – деди агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

 

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"