Ўзбекистон

Хоразмда безорилар гуруҳи ушланди

Улар ўзга шахсларни уриб-дўппослаб келишган.

Хоразмда безорилар гуруҳи ушланди


Хоразм вилоятида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзга шахсларни уриш-дўппослаш каби жиноятларни содир қилиб келган  безорилар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. 

 

Аниқланишича, мазкур гуруҳга Урганч шаҳрида яшовчи, 1986-йилда туғилган ва муқаддам судланган С.Х. бошчилик қилган. 

 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида С.Х. билан биргаликда Урганч шаҳрида яшовчи, 1992-йилда туғилган Б.Э. ва Урганч туманида яшовчи, 1986-йилда туғилган О.М. ҳам гумонланувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

 

Гумонланувчиларга тегишли автомашиналардан уриш ва тан жароҳати етказишда фойдаланиладиган пичоқ, темир бита ашёвий далил тариқасида олинган.

 

“Тергов ҳаракати давомида ушбу шахслар томонидан илгари содир қилинган жиноятларни ва уларнинг бошқа жиноий шерикларини аниқлашга ҳам эътибор қаратилади”, — дейилади хабарда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.