Жаҳон

ЕИ позициясидан қатъий назар Берлин Россия нефтидан воз кечмоқчи

Шунингдек, ҳозирда муқобил етказиб берувчилар билан музокаралар ўтказилмоқда.

ЕИ позициясидан қатъий назар Берлин Россия нефтидан воз кечмоқчи

 

Германия йил охирига қадар Россия нефти импортидан воз кечади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди. 

 

Унга кўра, Олаф Шольц ҳукумати Москванинг Украинадаги ҳаракатларига жавоб чоралари сифатида рус "қора олтин"идан воз кечади. Ҳозирда Берлин бошқа етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Аммо айнан қайси давлатлардан нефть сотиб олиниши ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Bloomberg билан суҳбатлашган манбалар Германия ҳукуматининг олти-етти ой ичида логистика билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишига ишонч билдирган.

 

Агентлик суҳбатдошларининг қўшимча қилишича, нефть импортини тўхтатиш Евроиттифоқнинг эмбаргосидан қатъий назар амалга оширилади. Европанинг қатор давлатлари Россия нефтидан ҳозир воз кеча олмаслигини айтмоқда. Бу эса ЕИнинг рус "қора олтин"ига эмбарго жорий эта олмаслигига сабаб бўляпти.

 

Аввалроқ Европанинг Россия углеводородларидан воз кечиши учун қанча маблағ зарурлиги очиқланганди.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин

Садир Жапаров ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш бўйича фармон имзолади.

custom img

АҚШ Украинага 400 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратади — Reuters

Ёрдам доирасидаги етказиб беришлар 2029 йил октябригача давом этиши кутилмоқда

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"