Ўзбекистон

Қайси компаниялар солиқдан энг кўп имтиёз олмоқда?

Сўнгги уч ойда 44 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъектларга 9 трлн сўмдан ортиқ солиқ имтиёзлари берилган.

Қайси компаниялар солиқдан  энг кўп имтиёз олмоқда?

 

Солиқ имтиёзлари 7 турдаги солиқлар бўйича берилган ва уларнинг салмоқли қисми қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳиссасига тўғри келади (93,5%). Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

 

Кейинги ўринлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (1,6%), фойда солиғи (1,6%), ер солиғи (1,3%), ижтимоий солиқ (1%), мол-мулк солиғи (0,6%) ва айланмадан олинадиган солиқлар (0,3%) жой олган.

 

Қуйида энг кўп миқдорда солиқ имтиёзларига эга бўлган Топ-20 хўжалик юритувчи субъект ва уларга берилган имтиёз суммаси кўрсатилган.

 

1.  “Навоий кон-металлургия комбинати” – АЖ   1 327, 1 млрд;

2. ТИФ “Ўзмиллий банк” АЖ – 530, 6 млрд;

3.  “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ –  457,3 млрд;

4.  “Ипотека-банк” АТИБ – 422,2 млрд;

5.  “Ўзбекистон саноат-қурилиш банк” АТБ –  400,9 млрд;

6.  “Агробанк” АТБ – 397,7 млрд;

7.  “Давлат акциядорлик тижорат банки Асака” АЖ – 251,9 млрд;

8.  АТ “Халқ банки” – 195,1 млрд;

9.  “Kapitalbank” АТБ  – 181,3 млрд;

10.  “Asia trans gas” МЧЖ – 164,8 млрд;

11.  “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ –159,4 млрд;

12.  “Uzbekistan airways” АЖ  – 152,8 млрд;

13.  “Grand pharm trade” МЧЖ  – 148,3 млрд;

14.  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ – 147,6 млрд;

15.  “Микрокредитбанк” АТБ – 129,5 млрд;

16.  “Hamkorbank" АТБ  – 125,0 млрд;

17.  “Meros pharm” МЧЖ –  94,8 млрд;

18.  “Алоқабанк” АЖ – 77,9 млрд;

19.  “Трастбанк хусусий акциядорлик банки” АЖ – 58,5 млрд;

20.  “Турон банк” АТБ – 47,5 млрд сўм.

 

 

ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлган Топ-10 корхона:

 

1.  “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” АЖ – 1 327,1 млрд;

2.   “O‘zmilliy bank”  АЖ – 530,6   млрд;

3.  “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” АЖ – 457,3   млрд;

4.  “Ipoteka-bank” АТИБ – 422,2 млрд;

5.  “O‘zbekiston sanoat-qurilish bank” АТБ – 400,9  

6.  “Agrobank” АТБ – 397,7 млрд;

7.  “Davlat aksiyadorlik tijorat banki Asaka” АЖ – 251,9   млрд;

8.  AT “Xalq banki” – 195,1 млрд;

9.  “Kapitalbank” АТБ – 181,3   млрд;

10.  “Asia trans gas” МЧЖ – 164,8   млрд сўм.

 

Солиқ имтиёзига эга бўлганларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"