Жаҳон

Интерпол: Украинадаги қуроллар бутун дунёга тарқалиб кетиши мумкин

Ҳозирнинг ўзида Европадаги жиноий тўдалар бунга ҳаракат қилаётгани маълум бўлди.

Интерпол: Украинадаги қуроллар бутун дунёга тарқалиб кетиши мумкин

 

Интерпол бош котиби Юрген Шток Киевга етказиб берилган қуролларнинг Европадаги жиноий тўдалар қўлига тушиб қолишидан хавотир билдирди.

 

“Ушбу низода катта миқдорда қуроллардан фойдаланилаётгани, низо якунлангандан сўнг унинг ноқонуний тарқалиб кетишига олиб келади”, — деб огоҳлантирган бош котиб.

 

Унинг қўшимча қилишича,  жиноий тўдалар ҳозирнинг ўзида ушбу қуролларга “кўз олайтирмоқда”. Унинг асосий ноқонуний тарқалиши ҳудуди Евроиттифоқ бўлади. Сабаби – Европада, айниқса, Скандинавия давлатлари қора бозорларида қурол нархи жуда баланд.  Штокнинг сўзларига кўра, ҳатто оғир қуроллар ҳам савдога чиқарилиши мумкин.

 

“Жиноятчилар халқаро даражада иш олиб  боради. Шу сабабли қуроллар турли қитъаларга тарқалади”, – деб қайд этган Интерпол вакили.

 

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киевга ҳамон қурол етишмаётганини айтганди.

 

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"