Сиёсат

Тарихий қарор қабул қилдик—Эмомали Раҳмон

Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари музокаралари якунлари бўйича брифинг ўтказилди.

Тарихий қарор қабул қилдик—Эмомали Раҳмон

 

Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон ва Тожикистон етакчиларининг музокаралари якунлари бўйича маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни ва ушбу мамлакат делегацияси аъзоларини меҳмондўст Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, Тожикистон бизнинг асрлар синовидан ўтган яқин қўшнимиз, содиқ дўстимиз ва ишончли стратегик шеригимиз эканини яна бир бор таъкидлади.


“Ўзбекистон халқи биродар тожик халқи билан тарих, маданий-маънавий мерос ва аждодларимизнинг эзгу анъаналари муштараклигига асосланган дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қадрлайди. Ёруғ кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам биз доимо елкама-елка турганмиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлаганмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.


Ўзбекистон раҳбари биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан икки томонлама муносабатларда ҳақиқатдан катта марраларга эришишга, уларни жуда юқори даражага кўтаришга муваффақ бўлинганини таъкидлади.


“Айнан шу туфайли бугун чинакам тарихий аҳамиятга эга қарор қабул қилинди. Биз Абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги декларацияни имзоладик”, – деди президент.


“Ўзбекистон Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини Тожикистонда жуда қадрлашади. Жорий йил октябрь ойида Тожикистон ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигини нишонлайдилар. Аҳамиятлиси, биз учун муҳим бўлган айнан шу йилда муносабатларимизни иттифоқчилик даражасига кўтариш бўйича тарихий қарор қабул қилдик”, - деди Эмомали Раҳмон.


Кейинги йилларда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми қарийб 40 баробарга, жорий йил бошидан эса 35 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилди.


Ташриф арафасида Душанбе шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, Тошкент шаҳрида эса бизнес форум ўтказилиб, уларнинг якунида қиймати 1 миллиард доллардан зиёд салмоқли ҳужжат ва шартномалар имзоланди, саноат кооперацияси бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Шу йил 20 июнь кунидан бошлаб Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилади.

 

Томонлар янги транзит йўлакларини шакллантириш ва замонавий логистика инфратузилмасини яратиш, ҳаво, темир йўл транспорти ва автобуслар қатновини кўпайтириш, биргаликда агрокластерлар ва замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва учинчи мамлакатлар бозорларига чиқишга келишиб олдилар.

 

Энергетика ва сувдан оқилона фойдаланиш борасида самарали ҳамкорлик учун ноёб имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Шу муносабат билан Тожикистон Президентининг Музликларни асраш халқаро фондини ташкил этиш ва 2025 йилни Музликларни ҳимоя қилиш халқаро йили деб эълон қилиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

 

Музокараларда парламентлараро мулоқот ва халқ дипломатиясини янада кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.


“Биродар халқларимизни ўзаро бойитиш ва яқинлаштиришга, мамлакатларимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган миллиатларимизнинг кўп сонли вакиллари бизни бирлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда. Биз миллий маданий марказларнинг муваффақиятли фаолияти учун бундан буён ҳам зарур шароитлар яратишга тайёр эканимизни тасдиқладик”, - деди Ўзбекистон Президенти.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳар йили Тожикистон фуқаролари учун ажратиладиган таълим грантлари сонини кўпайтирмоқчи.

 

Ўзбекистонда кино, маданият кунлари ва турли фестивалларни мунтазам ўтказиб бориш давом эттирилади.

 

Маълумки, жорий йилда буюк шоирлар Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийнинг яқин дўстлигига бағишланган қўшма фильмни суратга олиш бошланади.

 

“Ўйлайманки, фильм намойиши давлатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигини кенг нишонлаш доирасида узоқ кутилган воқеа бўлади”, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувларининг алоҳида аҳамиятини, халқаро ташкилот ва тузилмалар доирасида конструктив мулоқот ва ўзаро кўмакни давом эттириш зарурлигини қайд этдилар.

 

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг тарихий ташрифи натижалари, ҳеч шубҳасиз, икки халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, ўзаро англашув ва яхши қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

 

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.