Бугундан доллар кўтарилди
Евро ва рублда эса пасайиш кузатилди.

Марказий банк 3 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, АҚШ доллари 14,65 сўмга қимматлашиб, 10 994,67 сўм бўлди.
Евро 26,07 га арзонлаб, 11 752,20 сўмни ташкил қилди.
Рублда ҳам пасайиш кузатилиб, 178,70 сўмга тенг бўлди.







