Ўзбекистон

Суғурта хизматларини кўрсатувчи айрим компаниялар лицензияси тўхтатилди

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига асосан лицензия талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганлиги сабабли айрим компаниялар лицензияси тўхтатилди.

Суғурта хизматларини кўрсатувчи айрим компаниялар лицензияси тўхтатилди

 

“SEMURG SUG‘URTA” АЖ ҚКнинг 2022 йил 25 февралдаги SF 00039-сонли, “ISHONCH SUG‘URTA KOMPANIYASI” АЖ ҚКнинг 2022 йил 25 февралдаги SF 00045-сонли, “KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi” АЖнинг 2017 йил 11 декабрдаги SF 00222-сонли ҳамда “XALQ SUG‘URTA” АЖнинг 2022 йил 25 февралдаги SF 00054-сонли лицензияларининг амал қилиш муддати 2022 йил 03 июнь санасидан бошлаб ўн кун муддатга тўхтатилди.

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу давр мобайнида суғурталовчига янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, шу жумладан амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади. Илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича эса ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт.

 

Суғурта ташкилотлари томонидан улар фаолиятидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолатлари бартараф этилганлигини асословчи ҳужжатлар ушбу муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига тақдим этилиши лозим.

 

Акс ҳолда, ушбу суғурта ташкилотларига нисбатан суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларининг амал қилишини қонунчиликда белгиланган тартибда ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиш чоралари кўрилади. 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.