Ўзбекистон

Андижонда сув таъминоти идораси ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Шундан сўнг ходим шифохонага ётқизилган.

Андижонда сув таъминоти идораси ходими фуқаролар томонидан калтакланди


Андижон вилояти Избоскан туманида сув таъминоти идораси ходими қарздор истеъмолчилар томонидан калтакланди. Бу ҳақда “Андижон сув таъминоти” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди. 


Маълум бўлишича, МЧЖнинг Избоскан тумани филиали ходими Абдулбоқи Саидмуродов жамоадошлари қатори шу йилнинг 23 май куни истеъмолчилар томонидан юзага келган қарздорликни сўндириш мақсадида манзилларда фаолият олиб боришга жалб этилган. Жараён давомида у филиал ҳуқуқшуноси томонидан чиқарилган талабномаларни қарздор истеъмолчиларга тарқатиш билан шуғулланган.


Жумладан, “Янги авлод” МФЙнинг Оқшом кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Қодиржон Аблуалимовга ҳам фойдаланилган тоза ичимлик сувидан 625 минг сўм миқдорида қарздор эканлигини огоҳлантирувчи талабнома етказиб берилган. Бунга жавобан фуқаро жамиятнинг ваколатли ходимини калтаклаб, унга тан жароҳати етказган. 


“Бизга мана шунча қарздорликни сен чиқаргансан, деб мени ключ билан солиб ўтирибдида. Онаси супурги билан, ўғли машина ключи билан уриб, менга тан жароҳати етказди. Буни орасида бурним синиб, 3-4 кун больницада ётиб чиқдим”, — дейди ходим. 


Таъкидланишича, “Янги авлод” МФЙда 112575 нафар истеъмолчи мавжуд бўлиб, улардан бир ойда ундирилиши керак бўлган тўлов миқдори 380 млн сўмдан иборат. Бироқ бу кўрсаткич амалда 135–140 млн сўмни ташкил этади. 

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Избоскан тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

custom img

Академик лицейларга кириш тести натижалари эълон қилинди

Имтиҳон натижасидан норози бўлган абитуриентлар уч иш куни ичида апелляция шикояти бериши мумкин.

custom img

Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони икки баробарга оширилади

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон билан давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сони 15 тадан 30 тага етказилишини маълум қилди.

custom img

Андижондаги боғчада болаларни ҳақоратлаган тарбиячи ишдан бўшатилди

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Халқлар дўстлиги куни билан табриклади

Давлат раҳбари табригида Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳил яшаётганини қайд этиб, профессионал “Дўстлик” ансамбли ташкил этилишини маълум қилди.

custom img

Тошкентда ёлғиз кекса аёлнинг уйи ўзлаштирилдими?

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда тунги рейд пайти қарздорнинг машинаси хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 15 млн қарзи бўлган.

custom img

Шерободда браконерлар қўриқхона ходимларига ўқ узди

Ҳуқуқбузарлар қўриқхона ходимларининг тўхташ талабига бўйсунмаган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

custom img

МИБ ярим йилда 2 трлн сўм алимент пулларини ундирди

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62 фоизга ошган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"