Жозеп Боррель коронавирусга чалинди
Бу унинг иккинчи марта COVID-19 билан касалланиши.

Евроиттифоқ ташқи сиёсий идораси раҳбари Жозеп Боррель коронавирусга чалинди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берди.
"Менда COVID-19 аниқланди. Белгиланган тартибга кўра, мен ўз-ўзимни яккаладим", — деб ёзган дипломат ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.
Боррелнинг қўшимча қилишича, у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бу сиёсатчининг иккинчи марта коронавирусга чалиниши. Илк бор Боррель 2020 йилда COVID-19 билан касалланганди.
Аввалроқ Хиллари Клинтонда коронавирус аниқланганди.







