Спорт

Ўзбекистонда сўнгги икки йил ичида 310 та спорт мактаби ташкил этилади

Мактабларга қабул қилинувчиларнинг ёши маълум қилинди.

Ўзбекистонда сўнгги икки йил ичида 310 та спорт мактаби ташкил  этилади

 

“Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–268-сон, 06.06.2022 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:

 

  • Спортни ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги 279 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва уларнинг филиаллари негизида 254 та спорт мактаби;
  • Вазирлик тасарруфидаги 56 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари негизида 56 та ихтисослаштирилган спорт мактаби.
  • Спорт мактабларига 4 ёшдан 30 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар қабул қилинади.
  • “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган оммавий спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, 4-6 ёшли болалар спорт турларидан келиб чиқиб дастлаб спорт мактабининг спорт-соғломлаштириш гуруҳида олимпия спорт турлари ёки миллий кураш бўйича 8 ойгача бепул шуғулланади.
  • Спорт мактабининг спорт-соғломлаштириш ва бошланғич тайёргарлик гуруҳларида тайёргарликдан ўтган, профессионал спортга салоҳияти бор ўқувчилари ихтисослаштирилган спорт мактабининг тегишли йўналишига (спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика, сув спорти турлари, якка кураш ва гимнастика) ўқишга қабул қилинади.

 

2022/2023 ўқув йилидан:

 

  •  
  • аҳолиси 200 мингдан юқори бўлган туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида камида 20 та олимпия спорт турлари;
  • аҳолиси 150 мингдан 200 минггача бўлган туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида камида 15 та олимпия спорт турлари;
  • аҳолиси 150 минггача бўлган туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида камида 10 та олимпия спорт турлари бўйича спортчилар тайёрланади.

 

 

Спорт мактаблари контингенти фақат Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган (бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари мустасно) спорт турлари бўйича шакллантирилади.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"