25 нафар болани "бағрига олган" "Damas" жарима майдончасига тушди
Ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилган.

Сурхондарёда "Damas" ҳайдовчиси 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани маълум бўлди.
Унга кўра, автомобиль М-39 халқаро автомобиль йўлининг Термиз тумани «Янги ҳаёт» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётганида тўхтатиб қолинган.
"Damas" олд эшигига рухсатсиз қорайтирилган парда ўрнатилгани учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига (кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш) асосан баённома тузилган.







