Жаҳон

Улар қилмишига жазоланиши ва бу бошқалар учун ибрат бўлиши зарур —Олимжон Ўсаров

Журналистлар ижодий уюшмаси раиси “Севимли” телеканали ижодкорларининг орган ходимлари томонидан калтаклангани юзасидан муносабат билдирди.

Улар қилмишига жазоланиши ва бу бошқалар учун ибрат бўлиши зарур —Олимжон Ўсаров

 

Аввалроқ жорий йилнинг 11 июнь куни “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон – Ироқ ўртасидаги футбол ўйинларини ёритишга борган “Севимли” телеканалининг мухбири ва тасвирчисига  Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан куч ишлатилгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров муносабат билдирди.


“Биз қонун устувор бўлган жамиятда яшаяпмиз. Ўзининг хизмат вазифасини бажараётган оммавий ахборот воситаси ходимига тўсқинлик қилишга, унга нисбатан куч ишлатишга, қўлидаги  микрафони ёки камерасини тортиб олишга ҳеч кимнинг, шу жумладан, ички ишлар  органлари ходимларининг ҳам қонунан ҳаққи йўқлигини ҳаммамиз яхши биламиз.


Давлатимиз раҳбари “Қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади” деб алоҳида таъкидлаганини, афсуски, айрим осойишталик посбонлари унутиб қўйганга ўхшайди. Аксинча бўлганида, футбол чемпионатини ёритиш учун “Пахтакор” стадионига борган журналист ва тасвирчи ички ишлар ходимлари томонидан калтакланмаган бўларди.


Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” стадионида футбол бўйича U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасида Ўзбекистон – Ироқ ўйинини ёритишга борган “Sevimli” телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан куч ишлатилган. Микрафони ва камерасини тортиб олингани камлик қилганидек, ходимлар томонидан калтакланган. Худди жиноятчи каби журналистларнинг қўлларини қайириб, Шайхонтоҳур туман ИИБ биносига олиб боришган...


Жабрланган мухбирнинг айтишича, ички ишлар ходимлари ундан кечирим сўраб, ортиқча гап қилмаслиги ва бирон жойда гапириб юрмаслини тайинлаган.


Хўш, шу билан “ёпиғлик қозон ёпиғлигича” қолаверадими? Амалдаги қонун нормаларини четлаб ўтган, ОАВ ходимларига зўравонлик қилган “осойишталик посбонлари” яна ҳеч нарса бўлмаганидек, ўз ишини давом эттираверадими? Йўқ, энди бунга асло тоқат қилиб бўлмайди, улар қилмишига жазолашиши ва бу бошқалар учун ибрат бўлиши зарур.


Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ОАВ ходимларининг ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қатъий давом этади. Журналист фаолиятига тўсқинлик қилиш, ноқонуний йўллар билан дахл қилиш, шахсини обрўсизлантиришга бўлган ҳар қандай уринишларни кескин қоралайди.


Алоҳида қайд этамизки, мазкур ҳолат Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, АОКА, ЎзММА  томонидан назоратга олинган, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Бош прокуратурага сўров юборилган ва шу билан бирга, ҳолат юзасидан мустақил ўрганиш ҳам олиб борилмоқда.


Энг ачинарлиси, ушбу кўнгилсиз ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин муҳокама қилинаётган ва эътирозларга сабаб бўлаётган бир пайтда, яъни бугун Андижон шаҳар “Янги бозор” савдо мажмуасида ИИБ ходими томонидан шакар савдосини суратга олаётган Human.uz ходимининг хизмат телефони қонунга зид ҳолатда тортиб олинган ва журналист ИИБга олиб кетилган.


Аслида, журналистга тазйиқ, босим ўтказилган ҳолатлар бўйича Уюшмамиз айбдорларга қонуний чора кўришни сўраб, ички ишлар органларига (нажот кутиб) мурожаат қилиб келганмиз. Ёдингизда бўлса, ўтган йили Qalampir.uz журналистига қилинган туҳмат, жорий йилда Rost24.uz бош муҳарририга босим ўтказилгани ҳолати бўйича ҳам Ички ишлар вазирлигига сўров юборгандик. Афсуски, ҳанузгача ИИВдан бу борада тегишли жавоб олинмади. Бу вақт ичида қанча процессуал муддатлар ўтиб кетганини ҳуқуқ ҳимоячиларига эслатиб ўтиш ортиқча бўлса керак.


Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Sevimli” телеканали мухбири ва тасвирчиси, Human.uz ходими билан боғлиқ ачинарли ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия мутасаддиларидан ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига муносиб баҳо берилишини, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини ва бу ҳақида расман маълум қилинишини сўрайди”, — дейилади муносабатда.

 

custom img

Филиппинда мактабдаги отишмада икки ўқувчи ҳалок бўлди

Қуролланган ўқувчи синфдошини отиб ўлдиргач, ўз жонига ҳам қасд қилган.

custom img

Шимолий Корея Россия-Украина урушидан қандай бойиб кетди?

Шимолий Кореянинг Россияга кўрсатган уруш ёрдами эвазига олган даромадлари Ким Чен Иннинг ҳокимиятини мустаҳкамлади ва аҳолининг тор бир қатламининг ҳам бойишига имкон берди.

custom img

Ғазода қуролсизланиш ва гуманитар масалалар бўйича икки ишчи гуруҳ тузилади

Қарор Нетаняху ва Тинчлик Кенгаши вакиллари иштирокидаги музокараларда қабул қилинди.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"