Спорт

Премьер-лиганинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчилари

Улар қай тарзда бу номга сазовор бўлишган.

Премьер-лиганинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчилари

 

 

Ўтган ойнинг охирида Европанинг кучли бешлик чемпионатларида футбол бўйича мамлакат чемпионатлари ўз якунига етди. Шундан сўнг футболчилар қисқа муддатли таътилга чиқишди.

 

Хусусан, Англие премьер-лигасида ҳам кубок ва мамлакат чемпиони номи маълум бўлди. Унда «Манчестер Сити» ғолибликни қўлга киритган бўлса, «Ливерпул» клуби «шаҳарликлар»дан бир очко фарқ билан иккинчи поғонадан жой олишди.

 

Гарчи «Ливерпул» чемпионатда иккинчи ўриндан жой олган бўлишига қарамай, жамоанинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бу йилги мавсумда Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 

Ҳозир эътиборингизга «Туманли албион»нинг сўнгги ўн йилликдаги энг футболчиларини тақдим этамиз.

 

2012/2013 йилги мавсумда Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби чемпионатда бешинчи ўринни эгаллаган бўлишига қарамай, жамоа сафида ажойиб ўйинлар намойиш этган Гарет Бейл энг яхши футболчи совринига эга чиққан ҳамда мавсум юлдузига айланганди. Шундан сўнг уэлслик футболчи «Реал Мадрид»га бориб қўшилади ва у ерда бир-икки мавсум яхши ўйин кўрсатди, аммо сўнгги йилларда заҳира ўйинчисига айланиб қолди.  

 

2013/2014 йилги мавсум «Ливерпул» клуби учун бироз омадсиз тарзда якунланди. Жамоа ушбу мавсум давомида чемпионликка жуда яқин келганди. Бироқ, охирги ўйинлардаги омадсизлик жамоани ғолибликдан маҳрум қилди. Ўша йили жамоа сафида ёрқин ўйин кўрсатган уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес 31 та гол уриб тўпарарга айланди. Ҳамда чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 

2014/2015 йилда «Челси»ни Моуриньо иккинчи бор мамлакат чемпиони қилди. Шу йили жамоанинг асосий юлдузи Эден Азар турнирнинг энг яхши футболчиси бўлди.

 

Риёд Маҳрез 2015/2016 йилги мавсумда «Лестер» сафида Премьер-лига чемпиони бўлди. Маҳрез эса сенсация яратган жамоадаги энг ёрқин ўйинчи бўлиб чиқди.

 

2016/2017 йили франциялик НЪГоло Канте Англияда кашф этилди. «Челси»даги биринчи мавсумида Канте мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 

2017/2018 йилги мавсум мисрлик Муҳаммад Салоҳ аталди. Ўша йили футболчи «Ливерпул»нинг ғалабаларида муҳим роль ўйнади. Шунингдек, чемпионат давомида 32 та гол уриб «олтин бутса» совринини қўлга киритди. Футболчи шунингдек ўша йили чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Кейинги йилда «Ливерпул»нинг яна бир футболчиси Виржил ван Дейк бу соврин соҳибига айланди. Шу мавсумда Ливерпул шаҳри жамоаси иккинчи ўринни эгаллаганди. Биринчилик эса азалий рақиб «Манчестер Сити»га насиб этган.

 

Ниҳоят, сўнги икки мавсумда буён «Манчестер Сити» футболчиси Кевин Де Брюйне мазкур унвонга лойиқ кўрилмоқда. 2019/2020 йилги мавсумда «Ливерпул» чемпион бўлишига қарамай, Кевин Де Брюйне энг яхши футболчи сифатида танланди. Якунига етган чемпионатда ҳам бельгиялик футболчи мавсум футболчиси деб топилди. Бу бевосита «шаҳарликлар»нинг чемпион бўлиши билан ҳам боғлиқ эди.

 

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.