Ўзбекистон

Бугун республикада кучли шамол бўлиши кутиляпти

Айрим жойларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бугун республикада кучли шамол бўлиши кутиляпти

 

“Ўзгидромет” 18 июнь куни соат 20:00 гача республика ҳудудида кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.


Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23, кундузи 35-37 даража бўлади.


Қорақалпоғистон Республикаси ва  Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража бўлади.


Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 34-39 даража бўлади.


Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23, кундузи 34-39 даража бўлади.


Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23, кундузи 34-39 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража бўлади.


Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21, кундузи 33-38 даража бўлади.


Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 24-29 даража бўлади.

 

custom img

Президент фуқароларнинг ижтимоий реестрга киритиш бўйича аризаси асоссиз рад этилганини танқид қилди

Бундай ҳолатлар, айниқса, Бўстон, Олтинкўл, Ховос, Тошлоқ, Шароф Рашидов, Учқудуқ ва Деҳқонобод туманларида кўп учраётгани қайд этилди.

custom img

"Қамчиқ" довонида хавфли тошлар мажбурий кўчирилди

Ушбу тадбир табиий офатларнинг олдини олиш ва автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

custom img

Самарқандда Қорадарёда аҳволи ёмонлашган эркак қутқариб қолинди

Дарёда чўмилаётган фуқаронинг бирдан соғлиги ёмонлашиб ҳаракатлана олмай қолган.

custom img

Тошкентда солиқ қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 14 млн сўм солиқ қарзи бўлган.

custom img

Энергетика тизимида битирувчиларни ишга қабул қилиш бошланди

Меҳнат ярмаркасида 100 дан ортиқ битирувчи иш берувчилар билан учрашди, 80 нафардан ортиғи суҳбат босқичига йўлланма олди.

custom img

Самарқандда алиментдан қарздор ота дачадан топилди

Эркакнинг қарзи 100 млндан ортиқ бўлиб, уларни тўламай келган.

custom img

Солиқ имтиёзларини олишнинг электрон тартиби жорий этилди

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича мурожаатлари 2 иш кунида кўриб чиқилади.

custom img

Қарийб 1800 нафар тадбиркорнинг электр энергияси бўйича имтиёзи тикланди

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналаридан электр энергияси учун олдиндан тўлов ундириш амалиёти тўхтатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"