Жаҳон

Буюк Британия мигрантларни GPS орқали кузатмоқчи

Борис Жонсон бу лойиҳани маъқуллаган.

Буюк Британия мигрантларни GPS орқали кузатмоқчи

 

Буюк Британияда мигрантлар ҳаракати GPS (Global Positioning System) орқали кузатилади. Мамлакат ички ишлар вазирлиги бу бўйича пилот лойиҳани тайёрламоқда.

 

Унга кўра, махсус қурилма орқали мигрантлар билан доимий алоқа ўрнатилади. Бундан ташқари, миграцион марказлар тартибини  бузган шахслар ҳақида маълумотлар тўплаб борилади.

 

Янги механизм орқали тартибни бузганларга кўчага чиқиш, алоҳида жойларга ташриф буюришни тақиқлаши, шунингдек, уларни қўлга олиш мумкин бўлади. Пилот лойиҳа иштирокчилари сони очиқланмаган.

 

Ушбу ҳаракатлар бош вазир Борис Жонсон томонидан қўллаб-қувватланган.

 

“Буюк Британия жуда меҳмондўст давлат, мен бу билан фахрланаман. Аммо бизнинг қонунларимизни бузиб, мамлакатимизга ноқонуний кириб келаётганларни аниқлаш муҳим. Бу бизнинг Руанда йўналишидаги сиёсатимизга ҳам мос келади”, – деган у.

 

Ўз навбатида Буюк Британия қочқинлар масаласи бўйича кенгаш ижрочи директори Анвар Соломон ушбу қарорни танқид қилди.

 

“Британия ҳукуматининг уруш, хунрезликлардан қочган одамлар билан жиноятчилардек муносабатда бўлиши даҳшатли”, – деб қайд этган у.

 

Аввалроқ Буюк Британияда Марказий Осиёлик ишчилар қулупнай етиштираётгани тўғрисида хабар берилганди.

 

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"