1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Буюк Британияда Марказий Осиёлик ишчилар қулупнай етиштирмоқда

Ҳар йили Непалда гуруч ва ловия терган 26 ёшли Бал Кумар Хатри бу йил Англиянинг Ноттингемшири шимолидаги иссиқхонада қулупнай термоқда.

Буюк Британияда Марказий Осиёлик ишчилар қулупнай етиштирмоқда

 

Ҳар баҳорда минглаб мавсумий ишчилар Буюк Британияга ҳўл меваларни йиғиш учун келади, аммо бу йил улар анча олисдан келишган. BBC ўзбек хизмати бу ҳақда махсус мақола тайёрлади. 

 

Брекзит (Буюк Британиянинг ЕИни тарк этиши — Таҳр.)дан олдин кўпчилик ишчилар Польша, Руминия ва Болгариядан келар эди.

 

Эндиликда, непалликлардан ташқари, инглиз ишлаб чиқарувчилар Индонезия, Монголия, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан ишчи ёлламоқда.

 

Жаноб Хатри бу ерда янги, лекин у инглиз тилини бироз билади ва ферма эгалари унинг бу ерда эканлигидан мамнун.

Ёз мавсуми учун етарлича ишчи ёллаш доим қийин, бироқ бу йил ҳўл мева мавсуми авж палласига чиқиш арафасида экан, кўплаб фермерлар теримчи етишмаслигидан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ хавотирда эканликларини айтишмоқда.

Waitrose, Tesco ва Marks and Spencer дўконларини таъминлаб турувчи, Ретфорд яқинидаги Ҳарвил фермасидан Женни Таскер турли миллатга мансуб инсонларни ёллаб келган. Аммо бу йил уларнинг ишчилари тўққиз давлатдан, жумладан, 35 нафари Непалдан биринчи марта, 45 нафари Тожикистондан ва уч нафари Индонезиядан келган.

 

Таскер хонимнинг айтишича, ёлланганлар бир-бири билан яхши келишади, аммо муаммолармавжуд.

"Ўргатадиган нарсаларимиз кўп, шунинг учун жараён секин кетяпти, - дейди у. - Бу ҳар икки томоннинг сабр-тоқати масаласидир". Шу билан бирга у мевалар ўз вақтида териб олинмаслигидан хавотирда.

 

British Berry Growers (BBG) саноат ташкилоти маълумотларига кўра, Буюк Британияда ҳўл мева ишлаб чиқариш барқарор ўсиб бормоқда,аммо йўқотишлар ҳам ўсяпти. Мевалар теримга қачон тайёр бўлишини олдиндан айтиш қийин. Аммо улар етилганидан кейин узоқ вақт сақланиши муаммоли масала, сифати тез бузилиши мумкин.

BBG аъзолари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, ишчи кучи етишмовчилиги туфайли йўқотилган маҳсулот қиймати сўнгги икки йилда тахминан икки баравар ошган. BBG маълумотларига кўра, ўтган йили 36 миллион фунт стерлинглик мева исроф қилинган. Умумий ишлаб чиқариш қиймати 760 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

 

"Жуда асабий"

 

Ҳарвил фермасида жаноб Хатри ва унинг акалари каби ишчилар уй-жой билан таъминланган, барча трейлерларда бепул Wi Fi ўрнатилган. Британия фермер хўжаликлари ишчиларни қайтишга ишонтириш учун йилдан-йилга кўп ҳаракат қилмоқда, қисман Брекзитдан кейин Европа Иттифоқи мамлакатларидан қайтганлар сони камайди.

 

Ўтган йили украиналиклар бўшлиқни тўлдиришди, аммо бу йил ҳарбий ҳаракатлар туфайли 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркакларнинг ватанидан чиқишлари тақиқланган.

 

Украинадаги вазият, Брекзит ва Ковид оқибатида вужудга келган ҳолат сабабли парламент қўмитаси апрель ойида Буюк Британиянинг озиқ-овқат секторида жиддий иш кучи этишмаслиги, агар чора кўрилмаса, озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришга олиб келди.

Ўшандан бери мавсумий ишчиларга виза бериш жараёни тўхтаб қолганга ўхшайди, дейди BSF раиси Ник Марстон. У "миллатлар лигаси" ёндашувини олқишлайди, лекин шундай узоқ жойлардан ишчилар жуда кеч келишидан хавотирда эканини билдирган.

 

"Бу фермерларни жуда асабийлаштиради, - дейди у. - Менимча, вазият ҳали бузилиш нуқтасига етгани йўқ, аммо шундай бўлишидан жуда хавотирдаман."

 

Хорижда мавсумий ишчиларни ёллаш лицензиясига эга тўртта фирмадан бири - Fruitful Jobs директори Жастин Эмери ишлаш истагини билдирганлар кўплигини таъкидлаган. 

 

Fruitful Jobs Жанубий Африкадан Курдистонгача, Канададан Монголиягача бўлган 37 мамлакатда ишга ёллаш билан шуғулланади. Аммо ишга ёлланганлар виза учун £244 ва қайтиш учун авиачипта топишлари керак. Бу, шунингдек, бюрократия ва тил тўсиқлари, янги, узоқ жойлардан ишга қабул қилиш тезкор жараён эмаслигини англатади.

Мева етиштирувчи фермалар ҳудудидаги вақтинчалик уйларда турли миллат вакиллари бирга яшаб ишлашади.

 

Англиянинг жануби-шарқидаги 24 та фермер хўжалиги тармоғига эгалик қилувчи Тим Чемберс ишга ёллаш агентликларига Индонезия, Вьетнам ёки Филиппин каби давлатлардан ишчилар келишини истамаслигини маълум қилган.

 

"Бу менинг ирқ, дин ёки тери ранги билан боғлиқ муаммоларим борлиги учун эмас, - дейди у. - Агар сиз тўсатдан фермангизга бутунлай янги мамлакат, маданият ва турмуш тарзини олиб кирсангиз, бу жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

 

"Самаралилик нуқтаи назаридан, ишга қабул қилинган янги одамнинг иш маҳсулдорлиги биринчи мавсумда 25% камроқ бўлади", дейди у.

 

Жаноб Чамберснинг айтишича, унинг Марказий ва Шарқий Европадан кўплаб тажрибали ишчилари бор, улар ҳали ҳам унинг фермасида ишлаш учун қайтиб келишмоқда

 

Аммо ишчи кучи учун рақобат шунчалик «қизиб» бормоқдаки, у ўтган йили содир бўлган воқеалар такрорланмаслигини истаса, янги манбалардан ишчи қабул қилишга мажбур бўлиши мумкинлигини тушунади. Ўўшанда ишчи кучи танқислиги туфайли малинанинг 12 фоизи нобуд бўлганди.

 

Яна бир масала — виза билан боғлиқ. Чемберс ҳукуматни етарлича виза бермаганликда айблайди. Бу йил 30 000 чегараси белгиланган, агар керак бўлса, яна 10 000 га кўпайтириш имконияти мавжуд. 2023 йилдан бошлаб визалар сони камайишни бошлайди, бунда Британия ишчиларига эътибор кучаяди.

 

"Улар бўйинларига олган масъулиятни ва ўз ҳаракатлари сабабли келиб чиқиши мумкин бўлган талофатни тушунишмайди", дейди у.

 

Кентдаги Langdon Manor Farm'да яшовчи Аластер Брукснинг айтишича, яна бир муаммо ҳукумат чет элдан келган мавсумий ишчиларга соатига 10,1 фунт стерлинг маош тўлашни белгилаб қўйганидир, бу эса энг кам иш ҳақидан (9,5) юқори.

 

У мавжуд ишчиларга янги келганларга қараганда камроқ иш ҳақи тўлай олмайди, шунинг учун ҳамма жойда иш ҳақи кўтарилди.

 

"Бунинг учун уларга ҳасад қилмайман, улар жуда қаттиқ меҳнат қилишади. Муаммо шундаки, бизда мижозларимиз билан белгиланган қатъий нархлар бор", дейди у.

 

Ички ишлар вазирлиги ҳукумат британиялик фермерлар ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга ҳамда "уларни керакли ёрдам ва ишчи кучи билан таъминлашга" тайёр эканини айтди.

 

"Мавсумий ишчилар схемаси ҳозирда 2024 йил охиригача амал қилмоқда", дейди вакил ва ҳукумат британиялик ишчиларни секторга жалб қилиш устида ишламоқда.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика