Ўзбекистон

Жиззахдаги “газ заправка”да портлаш содир бўлди

Ҳолат бўйича вилоят ФВБ маълумот берди.

Жиззахдаги “газ заправка”да портлаш содир бўлди

 

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 23 июнь куни автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида портлаш юз берду. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, кеча соат 15:00 атрофида Шароф Рашидов тумани “Совунгарлик” МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор стансиясида “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасига ёнилғи тўлдириш жараёнида портлаш содир бўлган.


“Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бошқа транспорт воситаларига зарар етмаган. Жабрланганлар йўқ. Портлаш натижасида ёнғин келиб чиқмаган, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига чиқарилмаган”, — дейилади хабарда.


Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага “ВАЗ-2106” автомашинасидаги носозлик сабаб бўлган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги корхонада кучли портлаш рўй берганди. Оқибатда цехнинг бино конструкциялари бузилган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"