Наманганда Ласетти автоҳалокатга учради
Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Ижтимоий тарқмоқда Наманган шаҳрида Лаcетти иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасида вилоят ИИБ ЙҲХХ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 25 июнь куни соат 02:30 атрофида Наманган шаҳрининг Амир Темур кўчасида Лаcетти русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бетон тўсиққа бориб урилган.
“Ҳодиса оқибатида автомашина техник шикастланган, жароҳат олганлар йўқ”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Наманган вилоятида Дамас ортилган юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учраганди. Оқибатда 9 та автомобилга техник шикаст етган.







