Ўзбекистон

Аномал иссиқ сабаб Ўзбекистонда поездлар тезлигига чеклов киритилди

Шунингдек, айрим йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилган.

Аномал иссиқ сабаб Ўзбекистонда поездлар тезлигига чеклов киритилди

 

Ўзбекистонда аномал иссиқ кузатилаётгани сабабли поездлар тезлигига чеклов киритилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар қилди.


Аввалроқ “Ўзгидромет” жорий йилнинг 25–29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишини маълум қилганди. Ҳозирда иссиқ ҳаво массалари кириб келишда давом этмоқда. 


Бундай иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аномал иссиқлик туфайли поездлар тезлигига чеклов белгиланган. Шу сабабли поездлар белгиланган манзилларга кечикиб бориш ҳолатлари кузатилади. 


Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг кескин кўратилиши туфайли айрим йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилган.


Хусусан, бугун:
—Тошкент–Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 10-сонли Шарқ поезди;
—Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 768Ф-сонли;
—Бухоро–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 765 ҳамда 769 сонли“Афросиёб” замонавий поездлари;
—Хива–Андижон йўналишида ҳаракатланадиган 656 сонли;
—Хива–Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 50-сонли;
—Тошкент–Қўнғироқ йўналишида ҳаракатланадиган 54-сонли йўловчи поездлари манзилига ҳаракат жадвалидан  кечикиб бориши кузатилмоқда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.