Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор синтетик нефт ишлаб чиқарилди

Унинг биринчи партияси Навоий кон-металлургия комбинатига юборилади.

Ўзбекистонда илк бор синтетик нефт ишлаб чиқарилди

 

Жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб “Uzbekistan GTL” заводида Ўзбекистон тарихида биринчи синтетик нефт ишлаб чиқарилиши бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Бугун, 29 июнь куни соат 7:30 да “Uzbekistan GTL” заводида Ўзбекистон нефт ва газ-кимёси саноатининг тарихда биринчи синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилгани ва илк маҳсулот олинганлиги расман эълон қилинди.

 

Таъқидланишича, заводнинг асосий ишга тушириш ишлари, шу жумладан 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон ишлашини таъминлаш, шунингдек, уларни тўлиқ назорат қилиш ва бошқариш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – “Uzbekistan GTL” заводининг маҳаллий муҳандислари ва ёш мутахассислари томонидан мустақил равишда, хорижий мутахассисларнинг тўғридан-тўғри иштирокисиз амалга оширилмоқда.

 

Эришилган келишувларга кўра, 5 минг тонна миқдорида ишлаб чиқарилган синтетик дизелнинг биринчи партияси Навоий кон-металлургия комбинатига юборилади.

 

Эслатиб ўтамиз, заводида йилига 3,6 млрд метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёнилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.