Жамият

Қашқадарёда келин эри ва унинг яқинлари томонидан "самосуд" қилинди

4 нафар шахс аёлни калтаклаб, сочини кесиб ташлаган.

Қашқадарёда келин эри ва унинг яқинлари томонидан "самосуд" қилинди

 

Маълум бўлишича, ушбу воқеа Яккабоғ тумани Янгиобод қишлоғи Каттабой Аширов жамоа хўжалигига қарашли ерда содир бўлган. Бизга хабар берган манбанинг айтишича, опа-ука ва тўрт нафар эркак ўртасидаги можаро катта жанжалга айланиб кетган. 

 

Шундан сўнг, опа-укани боғлаб қўйиб, мажбурлаб сочини олиб, навбати билан қамчи билан савалаб, калтак билан баданларига оғир тан жароҳати етказишган. Бундан ташқари улар вояга етмаган 7 ёшли қизни ҳам қамчи билан савалашган.  

 

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди. 

 

Маълум бўлишича, 9 июль куни соат тахминан 23:30ларда Яккабоғ тумани "Янгиҳаёт" МФЙда яшовчи фуқаролар Ю.Э., Ю.Б, Ю.Р. ва Ю.Х.лар  Яккабоғ тумани "Янгиҳаёт" МФЙда яшовчи Қ.М. фуқаро Ю.Х. билан ишқий муносабатда бўлиб юрганидан ғазабланиб, уни «самосуд» қилишган. 

 

Аёлнинг оёқ-қўлини боғлаб, сочини кесиб ташлаб, танасини дуч келган соҳаларига қамчи билан муттасил равишда уриб, қийнаб, жисмоний азоб бериб, тан жароҳати етказишган. 

 

Натижада Қ.М. тан жароҳати олиб, Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан  фуқаро Ю.Э., Ю.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 138-моддаси   2-қисми “а” банди билан  жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумот ўрнида: Ушбу воқеа юзасидан Zamon.uz батафсил репортаж тайёрламоқда.

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қашқадарёда келин эри ва унинг яқинлари томонидан "самосуд" қилинди | Zamon.uz