Ўзбекистон

Хонандалардан даромад солиғи ундириш миқдорлари белгиланди

Қайси санъаткорлар давлат божини тўлашдан озод этилиши маълум бўлди.

Хонандалардан даромад солиғи ундириш миқдорлари белгиланди

 


Бу “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармонида белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра, концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари сони 6 тадан 3 тага қисқартирилди.

 

Рейтинг гуруҳлари қуйидагича тақсимланади:

 I рейтинг гуруҳи:
 

  • республика ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон концерт ташкил этиш;
     

  • II ва III рейтинг гуруҳлари ижрочилари учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

 

II рейтинг гуруҳи:

 

  • битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида қатнашиш;
     

  • ОАВда қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;
     

  • III рейтинг гуруҳи ижрочиси учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;
     

 

III рейтинг гуруҳи:
 

  • тўй, юбилей, тантаналарда концерт-томоша хизматларини кўрсатиш;
     

  • созанда ва раққос(а)лар томонидан битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш.
     

 

Концерт-томоша фаолияти лицензияси учун давлат божини ундириш 2022 йил 1 сентябрдан:

Давлат божи ставкалари пасайтирилади:
 

  • рейтинг гуруҳи учун БҲМнинг 20 баравари;
     

  • II рейтинг гуруҳи учун БҲМнинг 10 баравари;
     

  • III рейтинг гуруҳи учун БҲМнинг 3 баравари;
     

Қуйидаги санъаткорлар давлат божини тўлашдан озод этилади:

 

  • ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга;
     

  • ногирон;
     

  • таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар – ўқиш муддати давомида;
     

  • Юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади.
     

  • Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар даромад солиғини декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда тўлаши мумкин.

 

2024 йил 1 январдан хонандалардан, 2026 йил 1 январдан қолган ижрочилардан даромад солиғи фақат декларация асосида ундирилади.
 

Декларация асосида солиқ тўлашни танлаган ижрочилар учун:


 

  • йиллик умумий даромаднинг 30 фоизидаги харажатлар тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмаган ҳолда чегирилади;
     

  • харажатлар суммаси даромаднинг30 фоизидан ошганда даромаднинг 10 фоизи миқдори чегирилади;

  • лицензия учун ундирилган давлат божи ва ижтимоий солиқ суммалари харажат сифатида қайд этилади ҳамдадаромадлар таркибидан чегирилади.
     

 

Қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашни танлаган ижрочилардан даромад солиғи бир йилда бир марта қуйидаги миқдорларда ундирилади:
 

 

  • I рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 2,7 млн сўм;
     

  • II рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,8 млн сўм;
     

  • III рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,0 млн сўм.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"