Ўзбекистон

Хоразмда алимент тўламаган ота салкам бир йилга озодликдан маҳрум қилинди

У 13,3 млн сўм алимент пуллари тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Хоразмда алимент тўламаган ота салкам бир йилга озодликдан маҳрум қилинди

 

Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди қарори билан алимент тўламагaн қарздор Х. Ю. 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг расмий телеграм каналида хабар берилди. 

 

Қайд этилишича, суд томонидан қарздор Х.Ю.дан ундирувчи Р. Р.нинг фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

 

МИБ Шовот туман бўлими ходимлари томонидан алимент тўлаши юзасидан қарздор бир неча бор огоҳлантирилган бўлса-да, алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келганлиги сабабли суд томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шунга қарамасдан фуқаро 13 ой мобайнида 13,3 млн сўм алимент пуллари тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

 

Шундан сўнг қарздорга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинанган.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.