Жаҳон

Ўқ-дори ортилган Украина самолёти Грецияда ҳалокатга учради

Унда 8 киши ва 12 тонна юк бўлгани айтилмоқда.

Ўқ-дори ортилган Украина самолёти Грецияда ҳалокатга учради

 

Кеча, 16 июль куни тунда Украина авиакомпаниясига тегишли “Антонов” юк самолёти Греция шимолидаги Кавала шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳқада маҳаллий ҳокимиятга таяниб, “Интерфакс” нашри хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, самолёт Сербиядан Иорданияга учаётган бўлган. Греция матбуотига кўра, бортда саккиз киши бўлган ва у 12 тонна ўқ-дориларни олиб кетаётган эди.

 

Ҳодисадан бироз олдин учувчи двигателлардан бирида носозликлар ҳақида хабар берган. Унга Кавала аеропортига қўнишга рухсат берилган, бироқ самолёт аеродромдан 40 км узоқликда қулаган. 

 

Эҳтиёт чораси сифатида ҳалокат жойига аҳолига деразаларини ёпиқ ҳолда сақлаш ва ниқоб тақиш тавсия қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Хитой жанубида бортида 100 дан ортиқ йўловчиси бор самолёт ҳалокатга учрагани хабар қилинганди.

 

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"