Ўзбекистон

Ўзбекистонда Chevrolet Tracker-2023 автомобили ишлаб чиқарила бошланди

Янги Tracker қуввати 132 от кучига эга.

Ўзбекистонда Chevrolet Tracker-2023 автомобили ишлаб чиқарила бошланди

 

Бугундан “UzAuto Motors” АЖнинг Асака шаҳридаги заводида Chevrolet Tracker-2023 автомобилини ишлаб чиқариш бошланди.

 

Шавкат Мирзиёевнинг машинасозлик тармоғини трансформация қилиш бўйича берган топшириғига биноан компаниянинг ушбу автомобилни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши, мамлакатимиз автомобилсозлик саноати ривожида янги қадам бўлди, чунки Ўзбекистонда биринчи марта кроссоверлар тўлиқ циклда ишлаб чиқарила бошланди.

 

Ўзбекистон, Хитой ва Бразилиядан кейин экспорт бозорларида энг талабгир, Бразилия, Мексика ва Филиппинда энг кўп сотиладиган кроссовер Chevrolet Tracker-2023 автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган учинчи мамлакатга айланди. Автомобилни GM GEM (General Motors Global Emerging Markets) платформасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу Асака автомобиль заводини модернизация қилиш ва маҳаллий етказиб берувчи ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқаришга йўналтирилган сармоялар туфайли амалга оширилди. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 620 миллион доллардан ортиқ.

Президент топшириғига биноан компаниянинг бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ўзгартириш ишлари доирасида, ягона платформадаги автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш амалга оширилди. Ушбу босқичда платформанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 000 дона Chevrolet Tracker автомобилини ташкил этади.

 

Ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнида Асака заводида лазер ва плазмали пайвандлаш, кузовни лазер билан ўлчаш каби янги технологиялар ўзлаштирилди, шунингдек, завод ва бутловчи қисмларни етказиб берувчиларда ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

 

Бундан ташқари, UzAuto Motors Powertrain заводида Chevrolet Tracker автомобилларини жиҳозлашда фойдаланиладиган замонавий ва тежамкор 1,2 ҳажмли, уч силиндрли CSS Prime турбодвигателларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Янги двигател Хитойдан олиб келинадиган 125 от кучига эга Tracker автомобиллари двигателидан кучлироқдир. Янги Tracker қуввати 132 от кучига эга.

 

Маҳаллийлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида айни пайтда янги заводлар қуриш ва пластик ёнилғи баклари, рул камарлари, резина қистирмалари, қуйма темир қисмлари, иссиқ штамплаш қисмлари ва бошқа бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш дастури фаол амалга оширилмоқда. Ушбу дастурни амалга ошириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, GM GEM платформаси асосида бир нечта моделларни ишлаб чиқаришни шунингдек, инвестициялар ҳажмини оптималлаштириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоиздан ошириш имконини беради.  

 

Бундан ташқари, UzAuto Motors'нинг Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш ва Chevrolet Tracker 2023 моделини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди.

Биринчи босқичда Chevrolet Tracker 3 та асосий: LS, LT ва Premiyer комплектацияларда ишлаб чиқарилади. Автомобиллар сотуви жорий йилнинг 30 август санасидан бошланиши режалаштирилган.

 

Эътиборлиси, янги автомобиль моделини ишлаб чиқаришни бошлаш компаниянинг 19 июль куни 26-ёшга тўлишини нишонлаш арафасида содир бўлди ва Ўзбекистон автомобиль ихлосмандлари учун корхона жамоасидан ўзига хос меҳнат совғасига айланди.

 

Chevrolet Tracker-2023

 

Chevrolet Tracker ихчам кроссовери истеъмолчи талабларининг энг муҳим сифатларни: замонавий дизайн, хавфсизлик, қулайлик, самарадорлик ва тежамкорликни ўзида мужассам этган.

 

Chevrolet Tracker-2023 спорт кроссовери ўзининг замонавий ташқи кўриниши ҳамда ички салон интерери билан, GM томонидан ишлаб чиқарилган CSS Prime тежамкор двигатели, шунингдек, интелектуал функциялар билан уланиш ва хавфсизлиги билан ажралиб туради.

 

L шаклидаги LED ёритгичли кундузги чироқлар замонавийлик ва хавфсизликни янада оширади. Панорамали люк Траcкер салонида кенглик ва эркинлик туйғусини яратади.

 

Chevrolet Tracker-2023 интерери замонавий кўриниш ва бетакрор услубга эга бўлган юқори технологияли, динамик ва тежамкор автомобиль эканлиги билан ҳам ажралиб туради.

 

Янги услубдаги қулай ўриндиқлари узоқ сафарларда ҳам чарчоқ ҳисини билдирмайди.

 

Замонавий техник хусусиятлар автомобилни бошқаришда янада завқ бағишлайди.

 

Chevrolet Tracker-2023 техник хусусиятларининг муҳим жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

 

- 1,2 ҳажмли, айланма ҳаракатда 190 Нм ва 97 кW қувватга эга замонавий уч силиндрли CСС Приме турбомотор;

- 6-поғонали автоматик узатмалар қутиси;

- аралаш силкда тежамкор ёқилғи сарфи 6,9 л/100 км, шаҳар ташқарисидаги йўлда ҳаракатланиш- 5,6 л/100 км;

- хавфсизликни таъминлаш тизими (паст тезликда автоматик тормозлаш, кўриниши чекланган жойлар мониторинги, фаол фавқулодда тормозлаш, олдинда турган тўсиқлар ҳақида огоҳлантирувчи сигнализация, яримавтомат (параллел) тўхташ тизими;

- ҳароратни автоматик назорат қилувчи тизим (Климат контрол);

- круиз-контрол;

- калитсиз салонга кириш ва двигателни ишга тушириш;

- чармдан рул қоплами;

- электр механизмга эга ҳайдовчи ўриндиғи;

- ЭКО-чармдан ўриндиқлар қопламалари;

- симсиз зарядлаш;

- тўлиқ светодиод оптикаси ва LED орқа габарит чироқлар ва ҳ.к.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"