Жаҳон

Нефть, газ, Украина

Путин Теҳронда журналистлар саволларига жавоб берди

Нефть, газ, Украина

 

Владимир Путин Теҳронга ташрифи давомида ОАВ билан суҳбат ҳам ўтказди. Унда Украина, нефть ва газ экспорти ва Сурия масалалари ҳақида гап боради.

 

“Остона формати” учлиги учрашуви якунлари ҳақида

 

Путин Туркия ва Эрон президентлари билан ўтган уч томонлама учрашув якунлари ҳақида гапирар экан, томонларнинг Сурия ҳудудий яхлитлигини сақлаш ва терроризмдан ҳоли ҳудудга айлантириш тарафдори эканини маълум қилган. Шу билан бирга учликнинг Фрот бўйидаги айрим масалаларда фикри бўлак эканлиги, аммо АҚШ қўшинларининг Сурия ҳудудини тарк этиши зарурлиги таъкидланган.

 

Украина билан музокаралар

 

“Ҳар қандай музокаралар якуни томонларнинг эришилган келишувларни бажариш истагига боғлиқ. Аммо биз Киевда бундай истак йўқлигини кўряпмиз”, – деган РФ етакчиси.

 

Путин март охирида Истанбулда амалда келишувга эришилганини, фақатгина уни пунктларга бўлиб чиқиш қолганини очиқлади. Аммо унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Марказий Украинадан олиб чиқилгач, расмий Киев шартларни бажаришдан бош тортган.

 

Украина ғалласини экспорт қилиш

 

Путин Россия Украинадан дон олиб чиқиб кетилишига қарши эмаслигини, аммо рус ғалласи экспортига қўйилган чекловнинг олиб ташланиши кераклигини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу масала кўплаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан муҳокама қилинган.

 

Европага газ етказиб бериш

 

“Европа давлатлари энергетика сиёсати ҳақида гап борар экан, улар энергиянинг анъанавий турларининг аҳамиятини англамади ва ноанъанавий  турларга эътибор қаратди. Улар ноанъанавий муносабатлар бўйича катта мутахассис, буни энергетикага ҳам жорий этмоқчи бўлишди."Газпром" доим ўз мажбуриятларини бажарган, бажаряпти ва бундан буён ҳам бажаради”, – деган Кремль раҳбари.

 

Шу билан бирга у Украинани газ етказиб бериш йўналишларидан бирининг ҳеч қандай сабабларсиз ёпиб қўйганини маълум қилган. Путин “Шимолий оқим-1” газ қувури фаолиятида муаммолар борлигини ҳам айтган. Шунингдек, “Шимолий оқим-2”нинг ишга туширишга тайёр эканини таъкидлаган.

 

Россия нефтининг нархига чекловлар ўрнатиш

 

Путиннинг сўзларига кўра, бу чора амалга оширилган тақдирда нефт нархи “осмон баробар кўтарилади”.

 

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Украина президенти музокаралар учун нейтрал ҳудуд танланиши кераклигини таъкидлади.

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

Бемор касаллик аниқланишидан олдинги икки ой давомида хорижга чиқмаган.

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

АҚШ президенти Европа давлатларига Украинага миллиардлаб доллар сарфлаш ўрнига, маблағларни ўз эҳтиёжларига йўналтиришни маслаҳат берган.

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Етакчилар ядровий хавфларни камайтириш бўйича мулоқот қилишга келишди. Бироқ ядровий арсенални қисқартириш юзасидан аниқ мажбуриятлар белгиланмади.

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Назорат чоралари сунъий интеллект ёрдамида кўчириш билан боғлиқ можаро ортидан кучайтирилган.

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Раҳбарлар якунда ОАВ учун қўшма баёнот бермаган.

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупция давлатга бўлган ишончни пасайтирувчи ва мамлакат ривожига тўсқинлик қилувчи омил эканлиги таъкидланди.